ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Мардлар қўриқлайди Ватанни!” 10.01.2019

“Мардлар қўриқлайди Ватанни!”

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикалниш” демократик партияси Марказий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ҳарбий қисмда “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини янада ишончли ҳимоясини таъминлаш имконини бераётганлиги эътироф этилди. Миллий армия жамиятимизнинг ажралмас қисмига ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини оширишга хизмат қилувчи етакчи институтга айлангани таъкидланди.

photo_2019-01-10_17-34-21.jpg

Бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш ёши, фаолият соҳаси ва касбидан қатъий назар ҳар бир фуқаронинг чинакам шарафли бурчидир ва айнан шу сабабли республикада Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

photo_2019-01-10_17-37-49.jpg

Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари таъкидлаганидек, “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарордан кўзланган мақсад чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича ва фуқароларни оммавий техник касбларга сифатли тайёрлашни ташкил этиш, спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича фаолиятни такомиллаштиришдан иборат.

photo_2019-01-10_17-34-09.jpg

Мазкур қарор билан Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси», 2019 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Буларнинг барчаси бутун дунёда, жумладан, ён-атрофимизда халқаро терроризм, экстремизм ва радикализм хавфи тобора ортиб бораётган бир вақтда, эҳтимолий таҳдидларга қарши муносиб зарба беришга тайёр бўлишимизда, энг муҳими Ўзбекистоннинг тинч ва барқарор ривожланишини таъминлашда улкан ҳаётий аҳамиятга эгадир.Бинобарин, Президентимиз таъкидлаганидек, мудофаа тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлардан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлигини таъминлашдир.

Тадбир сўнгида ҳарбийларга Ўзбекистон “Миллий тикалниш” демократик партиясининг байрам туҳфалари топширилди.

photo_2019-01-10_17-37-09.jpg

photo_2019-01-10_17-36-58.jpg


ЎзМТДП Марказий кенгаши

Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz