ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Маржонанинг мурожаати “Миллий тикланиш” фаоллари томонидан тўлиқ қаноатлантирилди 14.04.2019

Маржонанинг мурожаати “Миллий тикланиш” фаоллари томонидан тўлиқ қаноатлантирилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Пастдарғом туман кенгаши фаоллари халқ депутатлари туман Кенгашидаги “Миллий тикланиш” ДП депутати Муқаддас Тиллаева билан биргаликда “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида “Қаршиобод” маҳалласи фуқаролари билан юзма-юз мулоқот қилдилар. Бунда асосий эътибор аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларга ечим топишга қаратилди.

Шу маҳаллада яшовчи 1947 йилда туғилган Хосият Эшонқулова маҳалла одамларининг оғирини-енгил қилиш учун автобус қатновини йўлга қўйиш таклифини билдирди. Партия фаоллари ва депутатдан шу масалада амалий ёрдам кўрсатишни сўради. Мурожаат юзасидан “Ўздарётранс” агентлиги Самарқанд вилоят бўлимига депутатлик сўрови юборилди.


2000 йилда туғилган, шу маҳалла фуқароси Умрқулов Суннат тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги борлигини аммо бу йўналишда унга мутахассислар кўрсатмаси ва тавсиялари зарурлигини билдириб, шу масалада депутатдан, партия фаолларидан амалий ёрдам кўрсатишларини сўради. Партия фаоллари унга “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурига биноан ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун давлат томонидан имтиёзли кредит маблағи ажратилаётганини билдириб, С.Умрқуловга кўрсатмалар бердилар.

1942 йилда туғилган Тошбуви Болиева ёшларни китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида маҳалла марказида китоб дўкони ҳамда кутубхона ташкил этиш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Мурожаатчининг таклифи партия фаоллари ва депутат томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, маҳалладаги тадбиркорларни шу масалага жалб этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда ижроси назоратга олинди.


83 ёшни қаршилаган Таниев Саъдулла маҳалла йўллари яроқсиз ҳолга келиб қолганини таъкидлаб, йўлларни таъмирлашда депутатдан ёрдам кўрсатишини сўради. Мурожаат юзасидан Муқаддас Тиллаева “Йўл қурулиш” давлат унитар корхонаси туман бўлими вакиллари билан боғланиб, масалага аниқлик киритди. Мутасаддилар мазкур йўлнинг тегишли қисми давлат дастурига мувофиқ таъмирлаш режасига киритилгани, жорий йил август ойининг охирига қадар маҳалла йўлларининг 70 фоизи тўлиқ таъмирланишини маълум қилди.

2000 йилда туғилган Нурматова Маржона шу йил Усмонобод маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини тамомлаётганини, коллежни тугатгач олий таълим даргоҳларида ўқишни давом эттириш истаги борлигини билдирди. Лекин ўзи истаган йўналиш бўйича билимини ошириш учун қўшимча дарсларга қатнашга моддий имконияти етишмаётганини айтиб , партия фаолларидан бу борада амалий ёрдам беришини сўради. Маржонанинг талаби партия фаоллари томонидан тўлиқ қаноатлантирилди ва у партиянинг “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида ташкил этилган информатика фанига ихтисослашган бепул ўқув курсида билимини оширадиган бўлди.


ЎзМТДП Самарқанд вилоят
кенгаши Матбуот хизмати



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz