ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


16.05.2019

“Менинг шажарам” Республика танлови ғолиб ва совриндорлари муносиб рағбатлантирилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Менинг шажарам” Республика танловининг фаол иштирокчилари 15 май-Халқаро оила кунида муносиб рағбатлантирилди. Ёшлар қалбида маънавий-аҳлоқий сифатларни шакллантириш, ўз сулоласи тарихини чуқур ўрганиш, қариндош-уруғ муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ушбу танловда Самарқанд вилоятидан ҳам 50 яқин оилалар иштирок этди.

“Бизнинг шажара”, “Аждодларимиз – фахримиз”, “Оиламизнинг жамият равнақига қўшаётган ҳиссаси” шартлари асосида беллашган иштирокчилар ичидан ҳудудларда ўтказилган босқичларда 5 нафар оила саралаб олинди ва уларнинг ижодий ишлари танловни ўтказувчи Республика ташкилий қўмитасига тақдим этилди. Ташкилий қўмита Иштихон туманидаги “Орлот” маҳалласида яшовчи Нодирхон Абсаматов ижодий ишини юқори баҳолаб, танлов совриндори сифатида эътироф этди.

Халқаро оила куни муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамкорлигида шаҳардаги “Ёшлик” истироҳат боғида ўтказилган тадбирда “Менинг шажарам” Республика танлови совриндори Нодирхон Абсаматовга танлов ташкилотчиларининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

IMG_9996.JPG

 

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан вилоятдаги 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Оилани асраш – ўзлигимизни асраш демакдир” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида ҳам “Менинг шажарам” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этган оилаларга партия ва туман ҳокимлигининг эсдалиқ совғалари тақдим этилди.

02.jpg


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz