ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир 11.01.2018

Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир

Ватан нима? Ватан – бу мен, Ватан – бу сен, Ватан – бу биз. Ватан – бу ҳаммамиз, Ватан – бу яшаб турган уйимиз. Уни асраб авайлаш, фарзандимиз, келгуси авлодларга бекаму кўст етказиш эса барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида “Армия ва ёшлар” фестивали бўлиб ўтди.

Марказий ҳар­­­бий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник У. Дўстматов кириш сўзи билан очган фестивалда вилоят ҳокимлиги, ок­руг қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ви­лоят кенгаши ҳамкорлигида таш­кил этилган тадбирда Навоий гар­ни­зо­­нида жойлашган ҳарбий қисм ва муас­са­салар хизматчилари, му­дофаага кўмак­ла­шувчи “Ватанпар­вар” ташкилоти мак­таби тинг­­­­ловчилари, таълим муассаса­лари та­лаба ва ўқувчи ёшлари, кенг жа­моат­чилик ва­­киллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Маж­лиси Се­нати аъзоси, ви­лоят ҳокими К. Тур­сунов, Мар­казий ҳар­бий округ қўшин­лари қўмондони, полковник О. Саидов, Ўзбекистон ёш­лар иттифоқи вилоят кен­гаши раиси Ж. Ход­жаев фестиваль қатнашчилари ва меҳмон­лар­ни самимий қутлади ан­жуман ишти­рокчиларини табриклашди ҳамда ўтган давр мобайнида Қуролли Кучлар соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаёт кечираётганлиги, ихчам, тезкор, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз шакллантирилганлиги, ҳарбий ўқув юртларимиздаги таълим тизими тубдан ўзгариб, бўлғуси офицерлар кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашдилар.

Дастлаб ўйингоҳ узра тинчлик ва осо­йиш­та­ли­ги­миз рамзи – оқ кабу­тарлар учирилди.

“Менинг армиям – менинг фах­рим” ғоя­сини ўзида му­жассам эт­ган ҳар­бий ватан­парварлик ой­ли­ги дои­ра­сида ўтказилган тадбир 3 кило­метр масофага югу­риш ма­рафони билан бош­ланиб, унда 2,5 минг­га яқин ишти­рок­чи бел­лашди.

Тадбир давомида Миллий гвардия, Фах­рий қо­ровул, офицер ва сержантлар, муд­датли ҳарбий хиз­мат­чилар ва Қо­ровул қў­шинлари, ички ишлар бош­­қармасининг қў­риқ­лаш, Фав­қу­лодда вазиятлар бошқар­маси қутқарув гу­руҳ­лари­нинг кўргазмали чиқишлари, N-сонли ҳарбий қисм десантчилари томонидан Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда қудратли миллий армиямиз томонидан қўлланиладиган энг замонавий ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳа ҳамда қутқарув-қидирув хизматининг моддий таъминот базаси кўргазмалари ташкил этилди.

– Мазкур фестиваль ёшларнинг миллий армиямиз ҳақидаги ту­шунча ва тасаввур­ларини янада бо­йитади, – дейди Миллий гвардия офицери, ка­питан С. Ибро­ҳимов. – Иштирок­чилар ҳарбий тех­ни­калар, қурол-яроғ ва бош­қа асбоб-ускуналар билан та­ниш­дилар. Бу, ўз навба­тида, армия ва халқ ўртасидаги бир­ликни мус­­таҳ­камлаш, ёшлари­мизни Ва­танга содиқ, эл-юрт тинч­­лиги ва осо­йиш­тали­гини таъ­­­мин­лаш­га қо­дир жасур ин­­сон­лар этиб тарбия­лашга хиз­мат қи­лади. 

Тадбир доирасида вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли таълим муассасалари, коллеж ва лицейлар ўқувчиларининг Ватанга муҳаббат ва ҳарбий ватанпарварлик ғояларини тараннум этувчи қўлда чизилган энг сара асарлари – “Ар­мия ёшлар нигоҳида” ном­ли кўргазмаси, шунингдек, ҳунармандлар томонидан келтирилган юзлаб ҳунармандчилик намуналари намойиши фестивалга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Турли ҳарбий техника ва транспортлар, қурол-аслаҳалар, оммавий тар­тиббузар­ликлар вақтида қўлла­ниладиган махсус во­ситалар ҳам­да сапёрлар ҳимоя кийимлари ва ускуналари на­мо­йиши ёшларнинг қизиқишларини янада оширди.

– Шу вақтгача ҳарбий техника ва қуролларни фақат телевизорда ёки киноларда кўрар эдик, – дейди Навоий давлат кончилик институти 1-курс талабаси Ўлмасжон Ашуралиев. – Бугун эса нафақат томоша қилиш, балки бу ҳарбий қурол-яроғларни ушлаб кўриш имкониятига ҳам эга бўлдик. Мазкур байрамона тадбир кайфиятимизни янада кўтарди, миллий армиямиз ҳақидаги тасаввурларимизни кенгайтирди.

Айниқса, “Ватанпарвар” таш­ки­лоти авиа­модел­чи­лари­, Мил­лий гвар­дия махсус отряди, кино­логлар томонидан ўр­гатилган итлар, ви­лоят­даги тур­ли спорт фе­де­ра­­­циялари аъзо­лари­­нинг кўр­газмали чи­қиш­лари барчадада катта таассурот уйғотди.

Фестивалда марафон ғолиб ва соврин­дор­ларини тақдирлаш ма­росими ўтказилиб, иштирокчилар бир неча номинацияларда тақдирландилар.

Абдували БЎРИЕВ,

ЎзМТДП Навоий вилояти кенгаши етакчи мутахассиси

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz