ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Миллий маданият ривожида муҳим қадам 06.12.2018

Миллий маданият ривожида муҳим қадам


Замон шиддат билан ўзгариб бораётган бир паллада, мамлакатимизда барча соҳаларга бўлган эътибор тубдан ўзгармоқда. Янги ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Бугун қай бир соҳа вакили билан суҳбатлашманг уларнинг қалбида қувонч, юзида таббассум, сўзларида эса миннатдорчидик кайфияти. Демак одамларни рози қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳар биримиз учун қувонарли бўлмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий мақсадларидан бири Миллий маданиятимизни, ёқолиб бораётган анъаналаримизни, урф-одат ва қадриятларимизни асраб ўсиб келаётган ёш авлодга ўз ҳолича етказишдан иборатдир. Айни кунларда парятиянинг аҳил ва иноқ жамоаси мазкур йўналишда тизимли ишларни ташкил этиб келишмоқда.   

Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4338 сонли қарори матбуотда эълон қилинди.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши нафақат маданият соҳаси вакиллари балки, биз ЎзМТДП вакилларини ҳам ғоят мамнун этди. Боиси, ҳақиқатдан ҳам маданият соҳасидаги ишларимизда бироз камчиликлар кузатилиб, замонавий ёндашувлар етишмаётган эди. Маданият соҳасинг ҳуқуқий асоси, ҳуқуқий кафолати ҳақида ўйланиб қолар эдик. Энди эса мазкур концепсияни ишлаб чиқилиши соҳа ривожи йўлидаги муҳим сиёсий ҳужжат, ҳуқуқий пойдевор деб айтишимиз мумкин.

Шунингдек, қарорда миллий маданиятимиз ва санъатимиз соҳаларида ижод қилаётган иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида турли кўрик-танлов ва фестивалларни ташкил этиш тўғрисидаги таклиф мақулланганлиги, маданият соҳаси вакиллари учун “Маданият фидокори” кўкрак нишонини таъсин этиш тўғридаги таклиф ҳам мақулланганлигига тўхталиб ўтилган.

Демак бу қарор барча соҳа вакилларини янада изланишга, интилишга ва ташкил этилаётган ишларни янги босқичга олиб қиқиш учун муҳим қадам бўлади.

 

Ғайратжон ТЎЙЧИБОЕВ,
ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши раиси

 



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz