ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Миллий тикланиш” демократик партияси — ёшлар кўмакчиси 15.03.2019

“Миллий тикланиш” демократик партияси — ёшлар кўмакчиси

Бугунги замонамизнинг ёшлари мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини юқори поғоналарга кўтаришда, унинг дунё ҳамжамятида ўзига хос мавқеини эгалашида, жамиятдаги жадал ўзгаришларга, демократик ислоҳотларга ўз муносабатини эркин билдира оладиган замонавий дунёқарашга эга авлод бўлиб шаклланган.

Улар ўз кучи ва имкониятларига таяниб, мамлакат ва халқ манфаатларини муқаддас билиб, жаҳон майдонида ақл ва идрок, заковат билан илм-фанда, спортда юқори даражага эришиб келмоқдалар. Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, кўмак бериб, рағбатлантириб келмоқда.

Мен ҳам Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Дастури ва лойиҳалари билан танишиб чиқиб, партия ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги барча жабҳаларни қамраб олганлигини шоҳиди бўлдим ва мен ҳам ушбу жараёнлардан четда қолмаслик учун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига аъзо бўлдим. Ўйлашимча, ҳар бир фуқаро, ҳар бир ёш, ўзининг дунёқараши, қизиқишларидан келиб чиқиб бирор партияга аъзо бўлса бунинг натижасида доимий изланишда бўлиб, жамиятдаги, ён – атрофдаги инсонларнинг муаммолари билан қизиқиб, таклиф – мулоҳазаларини тинглаб, уларга ечим излаб топишга интилиши шубҳасиз.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясини ёшларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб – қувватлайдиган, уларга ҳар томонлама кўмак берадиган “Ёшлар партияси” десак муболаға бўлмайди. Чунки Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Дастури, сайловолди Платформасидаги белгиланган вазифаларида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, кўмак бериб, уларни ватан корига ярайдиган комил инсон бўлиб шакллантириш устувор йўналиш сифатида белгиланган.

Шунингдек, партия бевосита Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда истеъдодли, билимли, изланувчан ёшлар билан иш олиб бориб, уларни шижоат ва ташаббускорликка чорлаб, ҳар томонлама қўллаб – қувватлаб келмоқда. Барчамизга маълумки Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан мамлакатимиз ёшлари ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни Навоий ижоди билан ошно этиш, Навоий ижодини том маънода халқ мулкига айлантириш мақсадида ташкил этилган “Навоий ворислари” кўрик-танловининг, турли ҳудудларда уюшмаган ёшлар, истеъдодли ўғил қизлар учун бепул таълим бериш ва уларни маълум бир касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Хизмат - беминнат” ўқув курслари ташкил этилганлиги партия томонидан ёшларга қаратилаётган диққат – эътиборнинг амалий ифодасидир. Шунинг учун ҳам мен Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сафидаман ва бундан кейин ҳам партиянинг барча фаолиятида ўз ҳиссамни қўшишга интиламан ва тенгдошларимни ҳам сафимиз чорлаб қоламан.

Мен Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоли сифатида жаннатмакон Ўзбекистонимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлашга, мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшишга, уни юксак ривожланган давлатлар қаторига қўшишга, халқаро майдондаги шон шуҳратини юксалтиршга тайёр турган бахтиёр авлод вакилиман.



Исроил Саловов,
ЎзМТДП “Ёшлар қаноти” фаоли



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz