ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Миллий тикланиш” ДП “Аёллар қаноти”нинг расмий муносабати 05.07.2018

“Миллий тикланиш” ДП “Аёллар қаноти”нинг расмий муносабати

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Аёллар қаноти”

Жорий йилнинг 4 июль куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Ички ишлар бўлимига ўғирликда гумон қилинаётган аёл Тошматова.Н олиб келиниб, кийимлари ечинтирилган, таҳқирланган ҳолати тасвирланган видео тарқалди. Бу аёл бозорда ўғирлик қилишда гумон қилиниб, Ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Санъат Умаров томонидан маҳкамага олиб келинган ва гумон исботини топмагач қўйиб юборилган...

Милиция ходимининнг бу ҳатти-ҳаракатини Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Аёллар қаноти” қаттиқ қоралайди. Юртимизда хотин-қизлар масаласи давлат даражасига кўтарилган, аёллар эъзозланаётган, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Юртбошимиз ва давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётган бир пайтда, аёлга нисбатан бундай ҳунук ҳолнинг юз бериши, аёл қадрининг топталиши, уни ечинтириб шарманда қилиш ўзбек миллатига хос бўлмаган, миллий қадриятларимизга тўғри келмайдиган, кечириб бўлмайдиган ҳолатдир.

Партиямиз “Аёллар қаноти” бундай ҳолларга муросасиздир. Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари Конституциямиз ва бир қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган.

Ҳеч бир жамиятда инсон қадр-қиммати таҳқирланмаслиги, ҳар қандай шароитда ҳам инсон шаъни қадрланиши, унинг ҳуқуқлари тўла кафолатланиши керак.

Ўзбошимчалик билан қонунларимизга зид равишда инсонни жазолашга, таҳқирлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шундай экан, ўйлаймизки, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Санъат Умаров қилмиши учун қонун олдида жавоб беради.



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz