ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Миллий тикланиш” ДП дан яна бир акция 11.07.2019

“Миллий тикланиш” ДП дан яна бир акция


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўз ғоя ва мақсадларини амалга оширишда турли тарғибот-ташвиқот усулларидан, воситаларидан кенг фойдаланиб келмоқда.

Партиянинг Самарқанд вилоят кенгаши ҳам китобхонликни тарғиб қилиш, жамоат транспортида тозаликни сақлаш, ёшлар онгига халқимизга хос бўлган ноёб фазилатларни сингдириш мақсадида акция ташкил этди.

Акция шаҳар ҳудудидаги барча автокорхоналарда уюшқоқлик билан ўтказилди.

photo_2019-07-11_18-09-10.jpg

Партия фаоллари эрта тонгдан автокорхоналарга бориб ҳайдовчилар билан суҳбатлашишди ҳамда акциядан кўзланган мақсад ҳақида уларга батафсил тушунча бердилар.

Ҳайдовчилар акциянинг мазмун-моҳияти билан яқиндан танишгач, партиянинг хайрли ташаббусини яқдиллик билан қўллаб-қувватлашди.

- Партия ўзига хос бу тарғибот усули орқали нафақат ташкилот имиджини ошириш шу билан бирга самарқандликлар ва шаҳар меҳмонларида китобга бўлган қизиқишни кучайтириш, жамоат транспортида тозаликни таъминлаш, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибатни мустаҳкамлашни мақсад қилиб қўйган, - дейди ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси Зебинисо Шодиева.

Шундан сўнг партия фаоллари ўз йўналиши бўйича йўлга чиқаётган жамоат транспортлари яъни автобусларга партия рамзи туширилган ва аҳолини китобхонликка, озодаликка чорловчи, кексаларни ҳурмат қилишга давъат этувчи шиорлар ёзилган тарғибот воситаларини кўринарли жойларга жойлаштирдилар.

photo_2019-07-11_18-09-17.jpg

photo_2019-07-11_18-09-13.jpg

пра.jpg

        



ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz