ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


«Миллий тикланиш» ДП фракцияси: Аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш зарур 09.02.2019

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси: Аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш зарур

Бугун Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги «Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ «Аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш» мавзусидаги спорт тадбири ташкил этилди.

IMG_0305.JPG

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, «Миллий тикланиш» ДП фаоллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия ташкилотининг ходимлари, шунингдек, «Миллий тикланиш» ДП фракцияси, «Миллий тикланиш» ДП Марказий кенгаши, Тошкент халқаро Вестминстер университети, ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши ва ЎзМТДП Тошкент вилоят Кенгашининг футбол жамоалари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов олиб борди.

Қайд этилганидек, юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликлар бутун дунёда ногиронлик ва ўлимларнинг асосий сабабларидир. Улар асосан юқори қон босими, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш, қондаги холестериннинг юқори даражаси, ортиқча тана вазни, мева ва сабзавотларни етарлича истеъмол қилмаслик ва суст жисмоний фаоллик каби хавфли омиллар туфайли юзага келади.

Шунингдек, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, кейинги бир неча ўн йил ичида ортиқча тана вазни ва семизлик муаммоси бутун дунёда кучайиб бормоқда. 2015 йилнинг ўзида юқумли бўлмаган касалликлар 40 миллион одамнинг умрига завол бўлди, бу эса дунё бўйича барча ўлим ҳолатларининг 70 фоизини ташкил қилади.


IMG_0273.JPG

Айтиш жоиз, Ўзбекистонда ҳар йили барча ўлим ҳолатларининг 78 фоизи юқумли бўлмаган касалликлар туфайли юз бермоқда. Шу билан бирга, 2017 йилда жинси ва ёши бўйича стандартлаштирилган ўлим сабаблари умумий тузилмасида биринчи ўринни қон айланиш тизими касалликлари (69 фоиз), шу жумладан юрак ишемик касаллиги, артериал гипертония ва унинг асоратлари (миокард инфаркти, бош мияга қон қуйилиши) эгаллаган бўлса, улардан кейин хавфли ўсмалар (8 фоиз), қандли диабет (3 фоиз) ва нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари (3 фоиз) жой олди.

Нодир Мухторов,
«Миллий тикланиш» ДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари:

- Юқорида келтирилган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни кескин камайтириш ёки бартараф этиш бўйича қабул қилинган мазкур Президентимизнинг қарори ҳамда Қарор доирасидаги 2019-2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари Дастури айни муддао бўлди.

Хусусан, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш бўйича оммавий тадбирларни ўтказиш, шунингдек мунтазам равишда ходимлар орасида оммавийлашган спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ва бошқа жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ўтказиб борилиши амалиётга жорий этиш, эътиборлиси, шу билан бир қаторда «Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бошқа бир қатор аниқ вазифалар белгиланган.

Мазкур белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, «Миллий тикланиш» ДП фракцияси, «Миллий тикланиш» ДП Марказий кенгаши, ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши ва ЎзМТДП Тошкент вилоят Кенгашининг футбол жамоалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди ҳамда ғолиб жамоаларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

IMG_0528.JPG

Қизғин ўтган футбол мусобақасидан сўнг, бошқа спорт турлари бўйича ҳам мусобақалар ўтказилди ҳамда ҳафтанинг душанба кунини партиянинг барча ташкилотларида спорт куни этиб белгилашга келишиб олинди.

«Миллий тикланиш» ДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz