ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари қатор қонун лойиҳаларини қизғин муҳокама қилишди 11.06.2019

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари қатор қонун лойиҳаларини қизғин муҳокама қилишди


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиш режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Йиғилишни «Миллий тикланиш» ДП Марказий кенгаши раиси, фракция аъзоси Алишер Қодиров олиб борди.

Йиғилишда дастлаб «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама этилди.

Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги ҳамда «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Унга кўра, Фермер хўжаликларининг мажбуриятларига суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриши, экологик талабларга ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя этиши ҳамда ер участкасидан қонун ҳужжатларида ва ижарага олиш шартномасида кўрсатилган шартлар асосида, белгиланган мақсадда, самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаши киритилмоқда.

photo_2019-06-11_13-52-06.jpg

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳасига мувофиқ айбдор шахслар суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаганликда қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, «Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси фракция аъзоларининг эътиборини тортди. Қонун ташаббускорланинг эътироф этишича 2018 йилнинг июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасида рўйхатга олинган 38 минг овчидан қарийб 35 минг нафари ҳаваскор овчилар, 3 минг нафари эса ҳаваскор балиқчилардир. Улар томонидан ов хўжаликларида турли ҳайвон турлари (сутэмизувчилар, қушлар) овланади.

photo_2019-06-11_13-52-28.jpg

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда овчилик ва ов хўжалигини юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг тарқоқлиги ҳамда давлат бошқаруви органлари, овчилар ва ов хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун даражасида белгиланмаганлиги ов қилиш ва балиқ овлаш соҳасида кўплаб ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келмоқда. Хусусан, мамлакатимизда 2015-2017 йиллар ва 2018 йилнинг биринчи ярмида овчилик ва балиқчилик соҳасида жами 18 259 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Овчиликдаги бир қанча муаммо ва камчиликларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасида қатор нормалар назарда тутилмоқда. Жумладан, овчилик ва ов хўжалигини юритиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш, овчилик ва ов хўжалигини юритиш соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, овчилар ва ов хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш, ов ҳайвонлари ва уларнинг яшаш муҳити устидан давлат мониторинги тизимини жорий этиш, овланадиган ҳайвонларни тутиш нормалари ва ов қилиш муддатларини белгилаш ҳамда хорижий фуқаролар учун ов туризмининг ўзига хос хусусиятларини белгилаш тартибларини белгилаш қонун лойиҳасида акс эттирилмоқда.

photo_2019-06-11_13-51-14.jpg

Фракция аъзолари ушбу қонунни ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш орқали ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш, уларни кўпайтириш ва тутиш нормаларини тартибга солиш устидан давлат назорати механизмлари такомиллаштирилишига ҳамда ов туризмининг ривожлантирилишига эришиш мумкинлигини таъкидлашди.

Йиғилишда шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилди ҳамда барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz