" /> ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ
ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Миллий тикланиш” ДП фракциясига янги раҳбар сайланди 13.06.2019

“Миллий тикланиш” ДП фракциясига янги раҳбар сайланди


Бугун Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда партия фракцияси раҳбарини сайлаш, фракция раҳбари номзодини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари лавозимига кўрсатиш ҳамда фракция раҳбари ўринбосарини белгилаш каби масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда партия фракцияси раҳбарлигига ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси, фракция аъзоси Алишер Қодиров сайланди.

photo_2019-06-13_10-38-07.jpg

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари лавозимига Алишер Қодиров номзоди таклифини киритишга келишиб олинди.

Фракция раҳбари ўринбосари этиб, фракция аъзоси Азамат Пардаев сайланди.

Партия фракцияси йиғилишида бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 


ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz