ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Миллий тикланиш” ДП ташкилотлари хотин-қизларни спортга жалб этмоқда 16.04.2019

“Миллий тикланиш” ДП ташкилотлари хотин-қизларни спортга жалб этмоқда

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш соғлом она ва бола тарбиясига хизмат қилади. Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташкилотлари партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, фаол иштирок этмоқда.

Куни кеча партия Хонқа туман кенгаши ва туман Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Сарапаён спорт мажмуасида ўтказилган "Биз аёллар соғлом турмуш тарзини танлаймиз" шиори остидаги спорт мусобақаси бунга мисолдир.

Спорт тадбири очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хонқа туман кенгаши раиси Анагул Бекчанова жисмонан соғлом ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш, болалар ва ёшларнинг кенг кўламда спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, миллий спорт турларини қайта тиклаш партия сайловолди Платформасида белгиланган вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.

Партия томонидан ўтказилаётган спорт соғломлаштириш акциялари аёлларимизда катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу эса Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг жамиятдаги нуфузини оширмоқда, аъзолар сафини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Спорт тадбирида Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш туман бўлими мутахассислари, партия фаоллари иштирок этиб, спортнинг стол тенниси, югуриш, арқон тортиш, аёллар армрестлинги каби турлари бўйича ўзаро куч синашдилар.


Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари “Миллий тикланиш” демократик партияси Хонқа туман кенгаши томнидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ЎзМТДП Хоразм вилоят
кенгаши матбуот хизмати



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz