ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Миллий тикланиш” ДП ташкилотлари ёшлар ва аёллар ўртасидаги жиноятчиликка қарши тарғибот ишларини олиб бормоқда 14.04.2019

“Миллий тикланиш” ДП ташкилотлари ёшлар ва аёллар ўртасидаги жиноятчиликка қарши тарғибот ишларини олиб бормоқда

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демокртатик партияси Андижон вилоят кенгаши вакиллари Андижон шаҳридаги “Шўрбулоқ” МФЙ фаоллари билан учрашдилар.

Учрашувда ёшлар ва хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликка, суицид ҳолатларига қарши курашиш масалалари муҳокама этилди.


Учрашувда “Миллий тикланиш” ДП вилоят кенгаши раиси Хамиджон Оманов маҳалланинг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ҳал этишда, миллий ва маънавий қадриятлар, урф-одат ва анъаналарни тиклаш ва ривожлантиришда фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлайдиган фуқаролик жамияти институти сифатидаги фаолиятини кучайтириш партия дастурий вазифалари эканлигини таъкидлади.

Шундан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда жиноятчилик ва унинг олдини олишда маҳалланинг ролини кучайтириш, партия билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозимлигини билдирди.


Шунигдек, тадбирда жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди бўлими бошлиғи К. Расулов аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар тўғрисида маълумот берди. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Ф.Атаханов ижтимоий тармоқларга жойлаштирилаётган баъзи мантиқсиз ва нотўғри маълумотларнинг ёшлар онгига таъсири, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши раисининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Н.Сотволдиева ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, маҳаллада аёллар ва ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш, диний экстремизм ва турли оқимларга алданиб қолишни олдини олиш каби масалаларга тўхталиб ўтдилар.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислардан жавоблар олдилар.

Жаҳонгир Содиқжонов,
ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz