ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


"Миллий тикланиш" ДП туризм соҳасидаги янги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди 22.06.2019

"Миллий тикланиш" ДП туризм соҳасидаги янги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида “Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг мамлакат босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда мутлақ ғолиб бўлган тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини “Chevrolet-Spark” автомашиналарига эга бўлдилар.

Кўрик-танловда қўшимча номинациялар ғолиблари ҳам тақдирланди. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши томонидан партиянинг дастурий мақсад-вазифалари доирасида кўрик-танловнинг “Туризм соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун” номинацияси ғолиблари Қорақалпоғистон Республикасидан ҳунарманд Матрзаева Розали ва Наманган вилоятидан “MADINA ZAKOVAT ZIYO” ХК вакили Вахабова Мадинага партиянинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбирда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Нодир Мухторов иштирок этди ва Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси мамлакатимизда миллий туризмни ривожлантириш тарафдори эканлиги, партия сайловолди Платформасининг иқтисодий йўналишида туризмни ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилангани, уларнинг ижроси таъминланаётгани ҳамда партия  туризм соҳасидаги янги ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

ЎзМТДП Марказий кенгаши

Ахборот хизмати         


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz