ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Миллий тикланиш” ДП туризмни ривожлантиришда парламент ва депутатлик назоратини кучайтиради 20.05.2019

“Миллий тикланиш” ДП туризмни ривожлантиришда парламент ва депутатлик назоратини кучайтиради


Маълумки, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда мамлакатимизда миллий туризмни тараққий эттиришда ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган ҳамда биргаликда амалга ошириладиган ишларнинг Йўл харитаси белгиланган. Айни дамда мазкур ҳужжатларга мувофиқ мамлакатимизда туризмни ривожлантириш ҳамда сайёҳлик инфратузулмасини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилиши устидан парламент ва депутатлик назорати амалга оширилмоқда. Жойларда соҳани такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашида икки томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш, соҳани ривожлантиришга хизмат қилувчи лойиҳалар кўламини кенгайтириш мақсадида партия Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов ҳамда Қўмита раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққуловнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда меморандум доирасидаги вазифалар, 2017-2018 йил Йўл харитаси ижроси атрофлича муҳокама этилди. Унда белгиланган “Туризм тўғрисида”ги қонун ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамкорликда тайёрлангани эътироф этилди. Шу билан бирга, сайёҳлик инфратузилмасини янада ривожлантириш, сайёҳлик логистикаси билан боғлик барча хизматларнинг қулайлигини таъминлаш, туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари юзасидан ҳамкорликдаги фаолият талаб даражасида эмаслиги, бу борада етарли ўрганишлар амалга оширилмаётганига танқидий муносабат билдирилди.

photo_2019-05-21_09-17-34.jpg

Учрашувда ҳамкорлик доирасида йўл қўйилган камчиликларни, эътибордан четда қолган масалаларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил иккинчи ярми ҳамда 2020 йилларда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар Йўл харитаси тасдиқланди.

Йўл харитасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижроси тўғрисида”ги ахбороти эшитувини ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан парламент ҳамда депутатлик назоратини ўрнатиш белгиланди.

IMG_3058.JPG

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида тегишли ҳоким ўринбосарларининг “Жойларда туризм соҳаси ва сайёҳлик инфратузулмасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитувларини ташкил этиш режалаштирилди. Юртимизнинг барча вилоят, шаҳар ва туманларининг алоҳида туризм рамзларини (бренд) шакллантириш ҳамда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун сувенир маҳсулотларининг янги турларини яратиш мақсадида ёшлар орасида танловлар ўтказиш ва уларни муносиб рағбатлантиришга келишиб олинди. 



ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz