ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Миллий тикланиш ғояси тарафдорлари сафи кенгаймоқда 06.12.2018

Миллий тикланиш ғояси тарафдорлари сафи кенгаймоқда

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши томонидан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  26  йиллигига бағишлаб учрашув ташкил этилди. 

Учрашувда "Миллий тикланиш" ДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари Бош Қомусимизнинг муҳим аҳамияти ва тамойиллари ҳақида тўхталиб ўтдилар. Ўтган давр мобайнида Конституцияга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маълумотлар бердилар. 

Учрашув якунида театр ижодкорлари ва ходимлари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига аъзо бўлдилар. Уларга партия аъзолик гувоҳномаларини тантанали равишда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов, раис ўринбосари Феруза Муҳаммеджанова, партия фракцияси аъзолари Акмал Раҳмонов ва Элдор Туляковлар топширдилар.

Тадбир сўнгида иштирокчилар учун комедия жанридаги “Олифта” спектакли намойиш этилди.

IMG_0640.jpg

IMG_0791.jpg

IMG_0737.jpg

IMG_0744.jpg


IMG_0628.jpg

IMG_0830.jpg


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz