ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


"Миллий тикланиш ва юксалишимиз асоси" 07.12.2018

"Миллий тикланиш ва юксалишимиз асоси"

Конституция давлатни давлат, миллатни миллат киладиган ҳуқуқий ҳужжат, таъбир жоиз булса, у ҳукукий билимлар алифбосидир. Асосий Конунимиз лойиҳаси уч минг йиллик миллий давлатчилик хамда дунё қонунчилик тажрибаси, халқаро инсон ҳуқуқлари мезонларини ўзида мужассамлаштирган. Жорий йилда бош қомусимиз қабул қилинганлигига 26 йил тўлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят ва туман, шаҳар кенгашлари томонидан турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай давра суҳбатларидан бири Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида ўтказилди. “Конституция-миллий тикланиш ва юксалиш таянчи” мавзусида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши ижроия қўмитаси девони раҳбари Сайдулла Абдураимов, партиянинг Термиз шаҳар Кенгаши раиси Нигора Жўраева, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Шахзод Худойбердиевлар сўзга чиқиб, Конституциямизнинг яратилиш тарихи, ундаги бўлим, боб ва моддаларда акс этган мезонлар хусусида иштирокчиларга маълумот беришди.

Эътироф этилганидек, инсон шаъни қадр-қиммати улуғланган юртда кишиларнинг эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланиб, уларда дахлдорлик ҳисси янада ортиб бораверади. Чиндан ҳам бугун мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришаётган ютуқларимиз асоси конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган.

Давра суҳбатида талабалар ҳам сўзга чиқиб, бош қомусимиз фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчларини мужассам этган ҳолда юртимиз тараққиётига хизмат қилиши билан бир қаторда қонунлар ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий манбаси бўлиб хизмат қилаётганлигини алоҳида эътироф этишди.

Савол-жавоблар асносида ўтган давра суҳбатида иштирокчиларга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ғояси ва дастур ва мақсадлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.


Мақсуд Тўраев,
ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz