ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Моҳинур Исмоилхўжаева оқолтинлик энг яхши китобхон 13.04.2019

Моҳинур Исмоилхўжаева оқолтинлик энг яхши китобхон

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг 5 ташаббуси асосида халқимиз айниқса, ёшларни китобхонликка тарғиб қилиш бўйича қатор лойиҳалар, акциялар ҳамда тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Оқолтин туман кенгаши ва туман Ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда туман мактаб ўқувчилари орасидан “Энг яхши китобхон”лар аниқланди.

Танловдан кўзланган асосий мақсад Президентимизнинг 5 ташаббуси ижросини таъминлашга кўмаклашиш, “Миллий тикланиш” ДП сайловолди Платформасида белгиланган камол топиб келаётган авлодни, биринчи навбатда, китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, уларда матбаачилик маҳсулотларига қизиқишни кучайтириш вазифасини амалга оширишдан иборатдир.

Туманнинг 18 та мактабидаги китобхон ўқувчилар ўзи ўқиётган мактаб кутубхоналарини тарғиб қилиш, ўзи ўқиган бадиий китобларни таърифлаб бериш ҳамда ёзувчи ва шоирлар ижодидан берилган саволларга жавоблар бериш асосида бир-бирлари билан ўртоқлашиб, китобхонлик маданиятини янада ошириш борасида билимларини синашди.


Акром Ҳикматов,
“Миллий тикланиш” ДП Оқолтин туман кенгаши раиси:

- Бугунги танловда туманимизнинг 18 та умумтаълим мактабларидан 36 нафар китобхон ёшлар иштирок этди.

Китобхон ёшларимиз ўз мактабларининг шаънини ҳимоя қилиб, танловнинг барча шартларида муваффақиятли иштирок этишга ҳаракат қилди.

Улар ўзлари ўқиган китоблар билан бирга, мактабларида китобхон ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида ҳам гапириб бердилар. Ўзбек адабиётининг ёрқин номоёндаларидан А.Қодирий, Ҳ.Олимжон, Зулфия, Ойбек, А.Қаҳҳор, Э.Воҳидов, А.Орипов, Ў.Ҳошимов каби ёзувчи ва шоирларимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида атрофлича маълумот беришди. Ушбу танлов ёш китобхонларнинг китобга бўлган меҳрини янада оширишга хизмат қилади.

Танлов сўнггида ҳайъат аъзолари томонидан 5-мактаб ўқувчиси Исмоилхўжаева Моҳинур 1-ўрин, 15-мактаб ўқувчиси Исмоилова Гулжамол 2-ўрин ҳамда 2-мактаб ўқувчиси Шоймуҳамедов Фирдавс 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Ғолиб иштирокчиларга “Миллий тикланиш” ДП Оқолтин туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Дилобар Каттабекова,
ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz