ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Муҳим жараён олдидан сиёсий билимлар мустаҳкамланмоқда 16.09.2019

Муҳим жараён олдидан сиёсий билимлар мустаҳкамланмоқда


Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини очиқ-ошкора, адолатли сайловларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Мамлакатимизда изчил амалга оширилган ислоҳотлар самарасида демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга жавоб берадиган, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш кафолатларини таъминлайдиган миллий сайлов тизими яратилди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Сайлов жараёнларида барчамизнинг, аввало, дунёқарашимиз, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятимиз, гражданлик позициямиз яна бир бор намоён бўлади”.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Унда ЎзМТДП Хоразм вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари, партия фаоллари қатнашдилар. Семинар-тренингда партия Марказий Кенгаши масъул ходими Шуҳрат Насимов иштирок этди.

Эркин фикрлаш, очиқлик сари қадам қўйган жамиятимизда навбатдаги – шу йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўладиган сайловлар янгича шароитда, янги ҳуқуқий асос – Сайлов кодексига биноан ўтказилади. Кодекснинг эн муҳим жиҳати – унинг халқчиллигидадир. Унинг яратилишида нафақат сайлов бўйича тўпланган тажриба, балки халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий анъана ва қадриятлари ҳам унинг ғоявий мазмунига сингдирилгани бунга замин яратди.

Сайлов кодексидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда унинг юксак савияда ўтишини таъминлашда ўз номзодларини илгари суриб, муваффақият қозонишга интилаётган сиёсий партия ходимларини етарлича билим ва малакага эга бўлишлари учун ҳам айнан мана шундай семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Cеминар-тренингда сиёсий партияларнинг сайлов компаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имижини шакллантириш йўллари ҳамда усуллари хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар юритилди.

Уч кун давом этган семинар-тренингда сайлов билан боғлиқ мавзуларда маърузалар ўқилиб, иштирокчиларга замонавий сайлов тизими ҳамда унинг талаб-тамойиллари, бу борада чет эл тажрибаси хусусида атрофлича маълумотлар берилди, уларнинг билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланди.

 

 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
Хоразм вилоят кенгаши Матбуот хизмати




Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz