ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


"Совурбулоқ" МФЙ аҳолисини қийнаётган муаммолар бартараф этиладими? 04.05.2018

"Совурбулоқ" МФЙ аҳолисини қийнаётган муаммолар бартараф этиладими?

“Совурбулоқ” МФЙ Фарғона шаҳрининг қадимий аҳоли яшаш масканларидан бири бўлиб, маҳалланинг ўзига яраша тарихи мавжуд.

Ҳозирги кунда ушбу ҳудуддаги мавжуд 501 та хонадонда 2520 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла Фарғона шаҳар марказига яқин жойлашган бўлишига қарамасдан бир қатор муаммо ва камчиликлардан ҳоли эмас. Аҳоли яшаш турмушини яхшилаш учун тегишли чора-тадбирлар кўрилишини даврнинг ўзи тақазо этмоқда.

Куни кеча ЎзМТДП вилоят ва шаҳар кенгашлари ташаббуси билан мутасаддилар иштирокида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида “Совурбулоқ” МФЙ фаоллари билан учрашув ўтказилди.

Аҳоли мурожаатларидан маҳаллада тоза ичимлик суви ва канализация тизими мавжуд эмаслиги, натижада аҳоли ҳудуд орқали шаҳардаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарига ер остидан ўтадиган техник сувлар ҳамда ер остидан чиқиб турган булоқлардан истеъмол қилаётганлиги ҳамда маҳалла шаҳарнинг энг чуқур нуқтасида жойлашганлиги боис, ер ости сувлари кўтарилиб, айрим аҳоли томорқаларида муаммолар юзага келаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди ва ижроси назоратга олинди.

“Совурбулоқ” МФЙ муаммолари қай даражада ижобий ҳал этилади...? Бу мавзуга яна қайтамиз...

Бизни кўзатишда давом этинг!

ЎзМТДП Фарғона вилояти кенгаши Матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz