ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Навоий шаҳридаги Шомуродовлар оиласи китобхон оилалардан биридир 10.08.2017

Навоий шаҳридаги Шомуродовлар оиласи китобхон оилалардан биридир

Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилояти ахборот-кутубхона марказида “Китобхон оила” кўрик-танлови ўтказилди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловда вилоятдаги барча туман ва шаҳарлардан китобсевар оилалар иштирок этди.

IMG_5584.JPG 

Мамлакатимизда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг жорий йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Танловда иштирокчилар таништирув, муайян асар бўйича савол-жавоб, бирор асарни сўз боши орқали аниқлаш ёки оилалар томонидан ўқиб чиқилган асарни саҳналаштириш шартлари бўйича маҳоратини намойиш этди.

IMG_5594.JPG

IMG_5593.JPG

IMG_5631.JPG

IMG_5716.JPG

Навоий шаҳридан Шомуродовлар оиласи биринчи ўринни қўлга киритди. Нурота туманидан Жумаев, Конимех туманидан Эрбоевлар оиласи иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

– Келажак авлоднинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китоб алоҳида ўрин тутади, – дейди Шомуродовлар оиласи бекаси Маъмура Йўлдошева. – Яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ва эзгуликка ундайди. Оиламизда яхши анъана бор – ҳар ким ўқиган китобини батафсил сўзлаб беради. Ўзим Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ўзбек тили ва адабиётидан дарс бераман. Оилада фарзандларимни китобхонликка ўргатганман.

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz