ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


"Навоий ворислари" Республика кўрик-танлови бошланди 12.02.2018

"Навоий ворислари" Республика кўрик-танлови бошланди

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб“Навоий ворислари” кўрик-танловининг Республика босқичи бошланди. Кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда вилоят босқичларида ғолиб бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирок этдилар. “Навоий ворислари” Республика кўрик-танлови Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси“Ёшлар қаноти”нинг йирик лойиҳаларидан бўлиб 2017 йилдан бошланган. Мазкур танлов партия Дастури ва сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар асосида ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш,Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли айниқса, навқирон авлод онгига чуқур сингдириш, ўзбек мумтоз адабиёти, ўзбек миллий маънавиятининг ривожланишида Навоий ижодини том маънода халқ мулкига айлантириш мақсадидаташкил этилди.

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz