ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


"Навоий ворислари" Республика кўрик-танловига старт берилди 14.09.2018

"Навоий ворислари" Республика кўрик-танловига старт берилди

Китоб-билим манбаи, ақл чироғи, инсоннинг энг яқин дўсти ҳамроҳи. Уни киши қанчалик кўп мутолаа қилса дунёқараши шунча кенгайиб, тафаккури янада теранлашиб бораверади. Маънавий юксак, комил инсон эса буюк ишларни амалга оширишга қодир бўлади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Навоий ворислари” Республика кўрик-танлови ҳам ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ва маънавиятини ошириш, устоз-шогирд анъанасини ривожлантиришга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир.

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида уч босқичда ташкил этилган кўрик-танлов ўз мазмун-моҳияти билан ўзбек мумтоз адабиёти, ўзбек миллий маънавиятининг ривожланишида Навоий ижодини том маънода халқ мулкига айлантиришда ўзига хос майдон вазифасини ўтамоқда десак муболаға бўлмайди. Чунки, ўқувчи танловга тайёргарлик кўриш жараёнида ҳазрат Навоий ижодига яна бир бор мурожаат этади. Бобомизнинг бетакрор адабий меросини ёд олиш орқали ёшларда ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуси янада кучаяди, уларнинг маънавий дунёси миллий ва умуминсоний ғоялар билан бойийди. Негаки, халкимиз маънавияти ва адабиётининг йирик намоёндаси бўлган ҳазратнинг бебаҳо маънавий мулки бир неча асрлар ўтибди ҳамки, башариятни ватанпарварлик, ҳамжихатлик, олийжаноблик, меҳр-оқибат, адолат, ростгуйлик сингари эзгу ғояларга даъват этиб келмокда. Шоирнинг ўлмас асарлари, барҳаёт достонлари, пурмаъно ҳикматлари, панду-насиҳатларини ўқиган сари киши ҳаётнинг энг теран, азалий ва абадий ҳақиқатларини англаб етгандек бўлаверади.

Танловнинг Пайариқ туман босқичини кузатиб борган адабиёт мухлислари бунга танлов жараёнида шахсан гувоҳ бўлишди. 30 га яқин мактаб ўқувчилари ўзаро беллашган танловда иштирокчилар  4 та яъни  энг кўп ғазал ёд олиш, ғазални  бехато ва  ифодали ўқиш, ғазал матнининг насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш, ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бера олиш каби шартлар буйича ўз иқтидор ва қобилиятларини намоён этишди.  

Иштирокчиларнинг ҳар бири танловга шунчалик катта қизиқиш ва иштиёқ билан тайёргарлик кўрганлиги уларнинг чиқишларида шундоққина сезилиб турди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолибларни аниқлаш осон кечмади.

Якуний хулосага кўра, барча шартларни муваффақиятли якунлаган 79 умумтаълим мактаби  ўкувчиси Саъдуллаева Севинч Ҳамидулло қизи 1 ўринга лойиқ топилди ва танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

2-ўрин 80 умумтаълим мактаби  ўқувчиси Эшмуродова Мухлиса Тўлқинжон қизига, 3-ўрин  6 умумтаълим мактаби  ўқувчиси Қуроқбоева Дурдона Ҳикматуллаевнага насиб қилди.

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Пайариқ туман кенгашининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz