ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Навоийда Қатағон қурбонлари хотираси музейи ташкил этилди 11.01.2019

Навоийда Қатағон қурбонлари хотираси музейи ташкил этилди

Ўзбекистоннинг жаҳон сайёҳлик марказларидан бирига айланишида юртимизнинг ўзига хос ва бетакрор тарихий-маданий мероси алоҳида ўрин тутади. Мустақиллик йилларида бой маданий меросимизни асраш, мамлакат миллий бойлиги бўлган маданий мерос объектларини қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасида аҳамияти ва кўлами жиҳатидан кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди. Тарихий шаҳарларимизнинг асл қиёфасини, қадимий руҳини сақлаб қолиш, уларда қад ростлаб турган ноёб обидалар, тарихий ёдгорликларни асраб-авайлаш, қайта таъмирлаш ва сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш борасида олиб борилган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Ҳудудларда туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида музейлар фаолияти ҳам такомиллашиб бормоқда. Уларнинг сони ҳам кўпайиб бораётир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 936-сонли қарори асосида 2018 йилнинг декабрь ойида Навоий вилоятида Навоий давлат педагогика институти тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейи ташкил қилинди.

IMG_4828.JPG

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят кенгаши билан мазкур музей ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиб, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан чоп эттирилган “Ўзбек ёшлари ва хорижий таълим” тўпламининг бир нусхаси музей фонди учун расман топширилди.

Айтиб ўтиш жоиз, музейда айни пайтда мингдан ошиқ экспонатлар мавжуд.

Музейларда тарих сурати муҳрланади. Буюк воқеликлар, миллатнинг асрий ҳасрати-ю қувончи, маданий бойликлари экспонатлар шаклида келажак авлодга етказилади. Шу боис, уларнинг фаолиятини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда.


Отабек Мўминов,

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши бош мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz