ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Навоийда ғазал ринг 12.02.2018

Навоийда ғазал ринг

Кўрик-танловни Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Бахромов кириш сўзи билан очиб берди. Иштирокчиларни табриклаб, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясига ўз миннатдорчилигини билдирди.

IMG_1435.JPG

Партиянинг мазкур ташаббуси ёшларнинг қизиқишини ошириши, жамоат ишларида фаол бўлиши, билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Президентимиз ташаббуси билан Навоий вилоятида февраль ойида Алишер Навоий ижодини ўрганишга бағишланган халқаро конференция ва анжуманлар ўтказилмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган Халқаро конференция ҳам юқори савияда ўтди ва бугунги тадбир мазкур конференциянинг мантиқий давоми десак муболоға эмас, деди Ф.Бахромов.

IMG_1449.JPG

Феруза Мухаммеджанова,

ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари

- Бугунги анжуманда иштирок этаётган ёшларни кўзидан шуни англадимки, улар чин маънода Навоий ворислари бўлишга интилмоқда. Партиянинг “Навоий ворислари” кўрик-танлови Навоийнинг бой ижодий меросини ўрганиш билан бир қаторда ёшларда миллий ўзликни англаш, маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида миллий ўзлигимизни англаш мақсадида буюк аждодлар номини тиклаш, уларнинг нодир маънавий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, бугун дунё халқларини ҳайратга солган, айниқса, шеърият мулкида юксак мавқега эга буюк Алишер Навоий асарларидан баҳраманд бўлмаган эл бўлмаса керак. Алишер Навоийнинг эзгулик, муҳаббат, дўстлик, адолат, тинчлик каби олижаноб фазилатлар, маънавий-ахлоқий қадриятлар тўғрисидаги қимматли фикрлари бугун ҳам ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилмоқда.

IMG_1480.JPG

Олимжон Давлатов,
адабиётшунос олим

- Навоий ижодиётини бепоён уммонга қиёслаш мумкин. Уммон тубида ҳали беҳисоб жавоҳирлар ётибди. Унингасарлари юзасидан юзлаб илмий ишлар қилинган бўлса-да, Навоий оламини тўла тўкис забт этолганимиз йўқ. Унинг меросини ўрганиш асносида ҳар доим бирор бир янгиликни кашф этиш мумкин.

Зеро, Навоий ижоди устидан якдил хулоса чиқариш даражасига етган эмасмиз. Навоийнинг сўз танлаш ва қўллаш маҳорати, Навоий шеъриятидаги фалсафа, Навоийнинг диний маърифий қарашлари, Навоий ва жаҳон адабиёти... бу йўналишлар бўйича ҳали қанчадан қанча янги уфқларни очиш мумкин. 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Навоий ворислари” кўрик-танлови буюк мутафаккирнинг асарларини ўрганиш, улардаги маърифатни, пурмаъно фикрларни, янгиликларни кашф этувчи ёш ижодкорларни тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

IMG_1482.JPG

IMG_1488.JPG

IMG_1502.JPG



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz