ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Назир Собиров: Иқтисодиётнинг қон томирига эътибор 04.08.2017

Назир Собиров: Иқтисодиётнинг қон томирига эътибор

Давлатимиз томонидан темир йўл соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, тармоқда юксак марраларга эришилмоқда. Темир йўл соҳаси бу иқтисодиётимизнинг қон томирлари, яъни бу йўллар орқали мамлакатимизнинг барча ҳудудларини ягона темир йўл транспорти тармоғи орқали бирлаштириб, минтақаларимиздаги мавжуд минерал хомашё ва табиий ресурсларни ўзлаштиришда шунингдек, йўловчиларни ташишда кенг имкониятлар  яратилмоқда, десак хато бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан Тошкент метроси қурилишини давом эттириш юзасидан 2017-2020 йилларда умумий қиймати 295 миллион доллар давлат бюджети, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан узунлиги 10 километрдан иборат 8 та станцияни ўз ичига олган 2 та лойиҳани ишлаб чиқиш таъминланади. Шаҳарнинг ҳалқа йўли бўйлаб узунлиги 66,3 километр бўлган темир йўл транспорт воситасини – яъни, электричкани йўлга қўйиш билан боғлиқ лойиҳа амалга оширилади. Бу лойиҳани 2017-2030 йилларда амалга ошириш учун давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 189 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

Дарҳақиқат, Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан 52 та лойиҳани 806,08 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда “Бухоро-Мискин темир йўли қурилиши”, “Қарши-Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш”, “Мароқанд-Қарши темир йўл линиясини электрификация қилиш”, Сирдарё вилоятида “Экскаваторлар ва гусеницали техникаларни таъмирловчи янги завод қуриш”, “Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси қурилиши 2-босқичи”, “Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши”, “А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлини кесиб ўтувчи “Камчиқ-2” туннели қурилиши”, “Самарқанд-Бухоро” йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар харакатини ташкил этиш” лойиҳаси бўйича “Икки йўллик Жиззах-Янгиер электрлаштирилган янги темир йўли қурилиши” каби бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш асосида чора-тадбирлар олиб борилмоқда.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 26 июлдаги ПҚ-3147-сонли Қарорига мувофиқ  Республикада кўмир тармоғидаги бошқарув самарадорлигини ошириш ва келгусида такомиллаштириш мақсадида, кўмир махсулотлари билан истеъмолчиларни тўхтовсиз таъминотини таъминлашда, шунингдек, кўмир саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда уни мувозанатли ривожлантириш дастурини амалга ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди ҳамда “Ўзбеккўмир” АЖ ва “Шаргунькўмир” АЖларини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга таркибига ўтказилди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан ҳар бир темир йўл транспорти ишчи-ходимлари, соҳа мутахассисларининг ҳиссаси беқиёслигини инобатга олиб,  "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ 2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” деб белгиланди ва бу кунни доимий равишда соҳага мос тарзда, тантанали равишда ўтказиб борилиши белгиланди.  

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан янги темир йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш имконини берадиган инновация лойиҳаларини тармоққа жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш, мазкур соҳа ривожи учун замонавий билимли кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши ва бошқа масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаб ўтиш лозимдир.

Фармонга мувофиқ 2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” деб белгиланди ва бу кунни доимий равишда соҳага мос тарзда, тантанали равишда ўтказиб борилиши белгиланди.

Ушбу соҳа ишчи-ходимлари ва соҳа мутахассисларининг касб байрами билан табриклаймиз, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, тинчлик ҳамда хонадонларига файзу барака тилаймиз.

Назир Собиров,
Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz