ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


20.05.2019

Нега Фарғона вилоят ахборот-ресурс маркази фаолият юритмаяпти?


Ахборот ва интернет технологияларининг ривожланиши, кутубхоналарга ўз ресурсларини тартибга келтириш, электрон маълумотлар базасини яратиш, уларга эркин кириб, фойдаланишни таъминлаш имконини беради.

2006 йилнинг 20 ноябрида “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган эди. Қарорда мазкур марказларни ташкил этиш орқали аҳолига замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда мунтазам таълим олиш, миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, маълумотлар электрон базалари, интернет ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини яратиб бериш кўзда тутилган эди.

Ахборот асри ҳисобланган XXI асрда ёшлар асосан ўзларининг янгиликларга бўлган эҳтиёжларини интернет тармоқлари орқали оз фурсатда топиш имконига эга бўлмоқда. Бу жараёнда ахборот-ресурс марказлари китобхонлар учун қандай шароитлар яратиб бераяпти, ҳозирда ўқувчилар ушбу марказларга мурожаат қилаяптими, фойдаланиш учун адабиётлар етарлими?

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳудудий кенгашлари фаоллари ва депутатлар партия сайловолди Платформасида бу борада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ўргандилар.

IMG_0613.JPG

Хусусан, Фарғона вилоятидаги ахборот-ресурс марказлари ўрганилганда айрим муассасалар бугунги кун талаби даражасида фаолият кўрсатмаётганлиги, моддий таъминоти қониқарсиз аҳволда эканлигига гувоҳ бўлинди. Энг ажабланарлиси, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги вилоят ахборот-ресурс маркази доимий бинога эга эмаслиги ва бир неча ойдирки аҳолига хизмат кўрсатмаётганлигидадир.

IMG_0599.JPG

Ҳозирда АРМ Фарғона Политехника касб-ҳунар коллежи ўқувчилар турар жойининг бир қисмига кўчирилган. Китоблар, ўқув қўлланмалари “қочиб кетмаслиги” учун қопларда сақланмоқда. Туманларга ўрнак бўлиш ўрнига ўзи ёрдамга муҳтож ушбу марказнинг бундай ҳолатга тушиб қолишига ким сабабчи? Наҳотки, Халқ таълими вазирлигининг вилоятдаги вакиллари ушбу ҳолатдан бехабар бўлса?

IMG_0585.JPG

Ахборот-ресурс маркази ходимлари билан масаланинг ечими бўйича суҳбат қурилганда, - “Аҳолига хизмат кўрсатишимиз учун барча моддий таъминотга эгамиз, лекин мана бир неча йилдирки, у бинодан бунисига кўчавериб тинкамиз қуриди, алоҳида бино бўлмаганлиги учун имкониятларимиз чекланган”- дея айтиб ўтдилар.

IMG_0587.JPG

IMG_0608.JPG

2017 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Умуман, матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасида тегишли ҳуқуқий асос яратиш мақсадида 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан зиёд қонун­ости ҳужжатлари қабул қилинди. Демак, бу соҳани ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг ҳуқуқий асоси яратилган. Лекин шундай бўлишига қарамай юқоридаги каби ҳолатларга ечим топилмас экан, ёшларнинг ахборот-ресурс марказлари билан алоқаси узоқ вақт узилиб қолиши мумкин.

Ахборот-ресурс марказлари хеч бир муаммоларсиз аҳолига хизмат кўрсатиши керак. Ушбу марказ ҳам яқин кунларда янги бинода фаолият бошлашига умид қилиб қоламиз.

 


Шарофиддин ҲАКИМОВ,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz