ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Нукусдаги И.Савицкий номидаги давлат санъат музейида “Ватанни куйлаб” номли кўргазма очилди 13.09.2017

Нукусдаги И.Савицкий номидаги давлат санъат музейида “Ватанни куйлаб” номли кўргазма очилди

Нукусдаги И.Савицкий номидаги давлат санъат музейида Қорақалпоғистон халқ рассоми Бозорбой Сарекеев ижодига бағишланган “Ватанни куйлаб” номли кўргазма очилди.

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори Бозорбой Сарекеев ўзининг ранг-баранг мавзу ва жанрлардаги сермаҳсул ижоди билан қорақалпоқ тасвирий санъатига муносиб ҳисса қўшган ижодкор.

Рассом ўз ижодини Нукусдаги бадиий санъат ишлаб чиқариш устахонасидан бошлаган. Турли халқаро кўргазмаларда иштирок этган.

22.jpg

Манзара, портрет, натюрморт жанрларида ижод қилган мусаввир ўз асарларида қорақалпоқ халқининг миллий қадриятлари, анъана ва урф-одатлари, турмуш тарзи, маданиятини акс эттиради. Рассомнинг “Боғда” (1969), “Хотира” (1971), “Созанда” (1969), каби дастлабки картиналариёқ мухлис ва мутахассислар эътиборини тортган. Унинг ижодида портрет жанри асосий ўрин эгаллайди. Асарларида қаҳрамоннинг ички кечинмалари, ҳаётга муносабати ёрқин акс этади. “Ота ва фарзанд”, “Рассом оиласи”, “Қизимнинг портрети”, “Ёш дуторчи” сингари картиналар шулар жумласидандир. Турли йилларда яратилган “Баҳор шамоли”, “Чўпон ва баҳор”, “Хива. Калта минора”, “Узум терими”, “Ўтов олдидаги кечки мусиқа” картиналарида юртимиз табиати турфа рангларда жилоланади.

Рассом кейинги йилларда тасвирий санъатда янги техника – аппликация усулида ҳам асарлар яратди. Турли рангдаги иплардан фойдаланган ҳолда ишланган “Ёш оила” (2008), “Саҳро қўшиғи” (2013), “Олма терими” (2016) картиналари томошабинларга завқ бағишлайди.

Бугуннинг глобал муаммоси – қуриб бораётган Орол денгизи рассом ижодини четлаб ўтмаган. Айниқса, “Орол балиғи”, “Оролни тарк этаётганлар” асарлари ҳеч кимни беэътибор қолдирмайди.

ЎзА


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz