ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Обод маҳаллалар сони ортмоқда 14.09.2018

Обод маҳаллалар сони ортмоқда

Йилдан-йилга юртимизнинг ҳар бир гўшаси ўзгача қиёфада, муҳташам бинолар қад ростлаган ҳолда кўзни қувонтирмоқда. Кўчаларимизда фуқароларнинг эмин-эркин юришлари учун тинчлик таъминланмоқда. Қишлоқларда ҳам шароитлар яхшиланиб, шаҳарга тенглашиш арафасида. Ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин тус олаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 27 июнь куни “Обод маҳалла дастури тўғрисида”ги фармоннинг имзолангани ҳам ушбу амалга оширилаётган ишларнинг давомчиси сифатида эътироф этиш мумкин.

Ундан кўзланган асосий мақсад эса маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш шароитини юксалтиришдан иборатдир.

Мазкур дастурни амалга ошириш, аҳоли пунктларини гўзал масканларга айлантириш борасида Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида ҳам қизғин ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари ва депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Қувасой шаҳридаги “Пакана” МФЙ ҳудудига ҳам ўзгача тароват кириб бормоқда. Ҳозиргача 65 дан ортиқ хонадонларнинг фасад қисмига ранг берилди, томлари тунука шифрлар билан ёпилиб, бўялди. Уй олди томорқаларга кўчатлар экилди. Пиёдалар йўлакчаси, автобус бекатлари қурилди. Оқшом пайти фуқароларнинг кўчаларда сайр қилишлари учун махсус чироқлар билан ёритилмоқда.

- Шаҳримиз кўчалари кундан-кунга чирой очиб бормоқда, - дейди “Пакана” МФЙ раиси Иброҳим Сатимқулов. – Қаерга қараманг қурилиш, ободонлаштириш ишлари авжида. Маҳалладошлар ҳам бу меҳнат жараёнларида ўз ҳиссаларини қўшиб, ёрдамларини аяшмаяпти. Ишонамизки, бизнинг маҳалла ҳам ўзгача қиёфага эга бўлиб, обод маҳаллалар қаторидан жой олади.

Ҳудудларда бу каби ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Қисқа фурсатда юртимизнинг ҳар бир гўшаси обод масканларга айланади.

 

 

Фарҳоджон БАДАЛБОЕВ,

ЎзМТДП Қувасой шаҳар кенгаши раиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz