ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Обод юртнинг озод фарзандларимиз!” 12.08.2019

“Обод юртнинг озод фарзандларимиз!”


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят ва Навбаҳор туман кенгашлари ҳамда Навбаҳор туман ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги “Уч тут” МФЙда мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги “Обод юртнинг озод фарзандларимиз!” мавзусида ёшлар форуми ўтказилди.

Унда халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши депутатлари Бахтиёр Бобоназаров, Анора Бобомуродова, Элёр Йўлдошев ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, маҳалла аҳли ва ёшлар иштирок этишди.


Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Президентимиз томонидан шу йил 8 июлда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига биноан, мазкур қутлуғ санага бағишлаб ўтказилажак барча тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари ““Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”  деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Ватанимиз мустақилликка эришгандан кейин ўтган ҳар бир кунимиз халқимизнинг фидокорона меҳнати, бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир амалий намоёни, эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли сифатида янги тарихимиз солномасига том маънода ёрқин саҳифа бўлиб кирмоқда.

Ҳеч кимга сир эмаски, мустақиллик йилларида Ўзбекистон барқарор суръатлар билан жадал ривожланди. Мамлакатимиз ҳар бир жабҳада дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини топди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, сиёсий-ижтимоий, иқтисодий муносабатларнинг мазмун-моҳияти, жамиятимиз қиёфаси бутунлай ўзгаргани, бу ижобий ўзгаришлар юртдошларимиз ҳаётида ўз ифодасини топаётгани, халқимизнинг турмуш даражасини, онгу тафаккури, билим ва маданиятини ошириш бўйича қилинган ишларни далил ва мисоллар ёрдамида тушунтириб беришди.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида турли мавзуларда викторина, спортнинг шахмат, миллий кураш турлари бўйича мусобақа уюштирилди. Шунингдек, ёш рассомлар, каштадўзлар кўргазмаси ташкил этилди.

Форум якунида барча фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг “Фахрий ёрлиғи” ва эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz