ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


08.11.2018

Очиқ мулоқотлар аҳоли муаммолари ечимида муҳим омил бўлмоқда

ЎзМТДП дан халқ депутатлари Пешкў туман Кенгашига сайланган депутат Алишер Остонов партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида Бобоҳожи ҳамда Хоркаш МФЙларида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди, улар муаммоларини  ўрганди.

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтказилган юз-юз мулоқотларда 1963 йилда туғилган Хоркаш МФЙда яшовчи Зайнаб Худойқулова депутатга  соғлиғидан шикоят қилиб, юра олмаслиги, ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини билдириб, амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаро муаммоси депутат кўмаги ижобий ҳал этилиб, унга ногиронлик аравачаси берилди.

photo_2018-11-08_14-51-33.jpg

Шунингдек, депутат кўмаги билан  ҳудуд фуқаролари Остон Ортиқов ҳамда Самад Умуровлар ҳам мурожаатларига асосан эшитиш мосламалари билан таъминландилар.

photo_2018-11-08_14-49-13.jpg

Бундан тақшари, учрашув чоғида Хоркаш МФЙ фуқараролари  томонидан  ҳудуддан  ўтувчи 2 км. йўлни асфальтлаштириш  ҳақидаги мурождаатлари ҳам қаноатлантирилиб, депутат сайъи-ҳаракатлари билан  2019 йилда туман йўл қурилиш дастури режасига киритиладиган бўлди.

Депутат Алишер Остоновнинг аҳоли вакиллари билан учрашувлари давом этмоқда.


Муслима Рўзиева,

 ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz