ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Оила мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигидир 16.04.2018

Оила мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигидир

Оила жамиятнинг энг кичик бўғини ҳисобланади. Оиланинг соғлом бўлиши турмуш қурувчиларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан тайёр бўлишларига, бир-бири ва туғилажак фарзандлар олдида масъулиятни ҳис қила олишларига, оиланинг иқтисодий асосларини ярата билишларига боғлиқ.

Афсуски, айрим ёшларимиз ушбу ҳақиқатни англаб етмасдан туриб эрта оила қуриб ҳаёт синовларига бардош беролмасдан ажрашиб кетмоқдалар. Шу боисдан ҳам ёшларнинг эрта турмуш қуришларининг олдини олиш бутун жамият олдида турган долзарб вазифадир.

Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташкилотлари томонидан ҳам кенг миқёсда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

ЎзМТДП Урганч туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Биз эрта турмушга қаршимиз” мавзусида Урганч туман саноат касб-ҳунар коллежида ташкил этган давра суҳбатида ҳам ёшларимизнинг эрта оила қуришлари сабаблари ва бу каби нохуш ҳолатларга барҳам бериш юзасидан иштирокчилар ўзаро фикр алмашдилар.

Унда партия фаоллари, касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва талабалари, Ёшлар итифоқи туман Кенгаши вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини кириш сўзи билан очган партия Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Муҳаббат Тўрабоева оила ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, халқимизнинг муқаддас урф-одатлари сайқал топадиган, келажак авлод камолотига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканлигини таъкидлади.

- Бош қомусимизнинг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади”, дея белгилаб қўйилган, - деди Муҳаббат Тўрабоева ўз сўзида. – Мазкур тамойил асосида мамлакатимизда оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унга моддий ва маънавий кўмак бериш чоралари кўрилмоқда. Афсуски, айрим ота-оналарнинг қизларини жисмонан оила қуришга тайёр бўлмасада турмушга узатаётганликлари, “кўз ўнгимда ўсган, яхши биламан”, дея қариндошларига никоҳлаб бераётганликлари жуда ачинарли ҳолат. Чунки, бугунги кунда скрининг текширувлари натижалари шуни кўрсатмоқдаки, болалардаги турли хил аномалиялар, айниқса, асаб тизимидаги генетик нуқсонлар айнан қариндошлар ўртасидаги никоҳ туфайли юзага келаётир. Бунинг олдини олиш учун, аввало, ота-оналар ҳам етарли тиббий билим ва тушунчага эга бўлишлари лозим.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, келгусида қурилажак оила иқтисодининг мустаҳкам бўлишини таъминлашлари учун ўз қизларининг касб танлашига кўмаклашиш ота-оналарнинг бурчидир.

Шунингдек, давра суҳбатида сўзга чиққанлар оилалардаги маънавий муҳитнинг соғлом бўлишида ёшларнинг онгида ақидапарастлик, диний экстремизм, “оммавий маданият” каби турли хил ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги хусусида атрофлича тўхталдилар.

Нигора Нурлаева,

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” етакчиси:

- Оила мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигидир. Инсоннинг оиласи бахтли бўлмас экан, у ҳеч қачон бахтли бўлолмайди, эл-юрт тақдири учун даҳлдорлик ҳисси билан яшай олмайди. Шу боисдан ҳам оилаларда аҳиллик бўлишини, муҳит соғломлигини, она ва боланинг соғ-саломат бўлишини таъминлашга қаратилган “Биз эрта турмушга қаршимиз” мавзусидаги давра суҳбатини вилоят партия ташкилоти вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда алоҳида режа асосида йил давомида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказиш юзасидан махсус режа ишлаб чиқди ва шу асосда иш олиб бормоқда.

 

Алишер Раҳмонов,

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши етакчи мутахассиси.

     


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz