ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир 12.06.2018

Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир

ЎзМТДП Қизилтепа туман Кенгаши ташаббуси тумандаги “Нафосат” маданият ва аҳоли дам олиш масканида вилоят “Тафаккур” ёшлар тарғибот маркази, туман хотин-қизлар қўмитаси, туман “Оила” маркази, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида “Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш - муҳим вазифа” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тумандаги мавжуд маҳаллалар раисларининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, масъул котиблари ва  маҳалла посбонлари иштирок этган  тадбирда сўзга чиққан вилоят “Тафаккур” ёшлар тарғибот маркази раҳбари Жонибек шуҳратов, Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Азамат Адизов, туман “Оила” маркази раҳбари Меҳринисо Холова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Рифат Ортиқовлар оила мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизлар жиноятчилиги ва арзимаган сабаблар туфайли ёш оилаларнинг бузилиб кетишининг олдини олиш, оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, уларни мустаҳкамлаш, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Оила муқаддас даргоҳ. Юртимизда ҳар бир фуқаро ўз бахти ва саодатини энг аввало, оиласи билан боғлайди.

989.jpg

– Оила институтини янада такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларимизни “Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарор” деган эзгу тамойилдан келиб чиққан ҳолда амалга оширмоқдамиз, – дейди туман “Оила” маркази раҳбари Меҳринисо Холова. – Бунда асосий эътибор оилаларни мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмак бериш ҳамда ёш оилаларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдамлашишга қаратилмоқда.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Машҳура Каримова бугунги кунга келиб, мамлакатимизда оила институти, шахс тарбияси, оиланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, маданий-маиший турмуш шароитларини яхшилаш, уни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Тадбир қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди.

Нилуфар Муҳаммедова,

 ЎзМТДП Қизилтепа туман кенгаши етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz