ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Олмазорда ЎзМТДП депутатлари томонидан кўтарилган масалаларга эътибор қай даражада? 15.03.2019

Олмазорда ЎзМТДП депутатлари томонидан кўтарилган масалаларга эътибор қай даражада?


Пойтахтимизнинг Олмазор туманида элликдан ортиқ тарихий иншоот рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг асосий қисмини архитектура ёдгорликлари ташкил қилади. Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар томонидан ўтган йилнинг сентябрь-октябрь ойида тумандаги моддий маданий мерос объектларини хатловдан ўтказиш жараёнида кўплаб камчиликлар аниқланиб, ОАВда танқид ҳам қилинган эди.

2018 йил якунида партия гуруҳи халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши сессиясига Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонуни, Президентнинг “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ҳамда ишчи гуруҳи томонидан бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масала киритилган эди. Сессияда бу ҳақда қарор қабул қилиниб, бир қатор вазифалар белгиланганди. Шу кунларда ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Туманидаги “Лайлакқўнди” масжиди таъмирга муҳтожлиги, зах ҳиди, иссиқ ва совуқ сув билан таминланмагани, ҳатто ҳожатхона йўқлиги танқид қилиниб, шундай шароитда у ерда Ўзбекистон Маданият ва санъат кўргазмаси томонидан ҳунармандлар учун мастер-класслар, миллий маҳсулотлар кўргазмалари ташкил қилиниши ҳамда бу тадбирларга чет элликлар ҳам ташриф буюриши таъкидлаб ўтилган эди. Шунингдек, Сақчимон кўчасида жойлашган XVIII–XIX асрларга тегишли Калонхона масжиди эътиборсиз қолган архитектура ёдгорликларидан бири бўлиб, бугун одам киришга қўрқадиган объектга айлангани, қурилиш материаллари, чиқиндиларнинг бетартиб сочилиб ётгани танқид остига олинганига кўп вақт бўлгани йўқ.

Танқидлардан сўнг “Лайлакқўнди”да кўргазмалар ўтказиш тўхтатилди ва таъмирлаш чоралари кўрилмоқда. Калонхона масжиди тартибга келтирилиб, ҳунармандлар маркази очиш режалаштирилган. Архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинган яна бир иншоот Сағбон кўчасидаги 24-мактабда эса катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Яқинда ЎзМТДПнинг туман кенгашидаги депутатлари мактабда бўлиб, қурилиш жараёни билан танишди.

Ушбу мактаб 1913 йилда қурилган бўлиб, бир неча бор таъмирланган. Ўқувчилар сони камайиб кетгани муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарорига биноан бир неча йил илгари фойдаланиш учун "Устазода" МЧЖ ихтиёри бериб юборилиб, мактаб жамоаси янги бинога кўчирилган эди. Аммо бугун эски мактабни капитал таъмирлаб, эгасига қайтариш зарурати пайдо бўлди. Бевосита ЎзМТДП депутатлари саъй-ҳаракати билан ушбу масала ҳал қилинди ва мактабда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.


Жаҳонгир АЛИМЖАНОВ,
ЎзМТДП “Ёшлик” шаҳарчаси кенгаши раиси



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz