ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Қонунчилик палатасида инновация бўйича қўмита фаолият юритади 16.04.2018

Қонунчилик палатасида инновация бўйича қўмита фаолият юритади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси номи қуйи палата қарорига кўра, Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, деб ўзгартирилди.

Мазкур қўмита раиси Илҳом Абдуллаевнинг қайд этишича, қўмитанинг вазифалари кенгайиб, мамлакатнинг инновацион ривожланишини таъминлаш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш масалалари қўшимча равишда киритилмоқда.

– Яқин кунларда қўмита инновацияларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда амалиётга кенг жорий этиш бўйича истиқболдаги иш режасини кўриб чиқади, – деди Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси И. Абдуллаев. – Энг аввало, мамлакатда социал-иқтисодий масалаларни ечишда инновацион фаолликни кучайтиришни таъминлаш ва миллий иқтисодиётда рақобатдошликни оширишда муҳим ўрин тутадиган  “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишга тайёрлаш масаласига эътибор қаратилади.

Қўмита Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан инновация ва инновацион фаолият соҳасида ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларни самарали тартибга солиш, ушбу соҳада илмий изланишларни олиб бориш ва рўёбга чиқаришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳамкорлик қилади.    

Қайд этиш жоиз, шу сингари қўмиталар Европарламентда, Австралия, Ирландия, Канада ва бошқа давлатлар парламентларида ҳам фаолият юритади.


З. Ашурова


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz