ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


13.04.2019

“Пахтакор” қишлоқ врачлик пункти қошидаги БПТ фаолияти сарҳисоб қилинди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўзининг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда асосий таянчи бўлган бошланғич партия ташкилотларига суянади.

Чунки, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда долзарб вазифалар ижросини таъминлашда бошланғич партия ташкилотлари муҳим ўрин тутади.

Айни пайтда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Пайариқ туман кенгаши таркибида 465 нафар партия аъзосини бирлаштирган 38 та бошланғич партия ташкилоти фаолият кўрсатиб келмоқда.

Улар орасида Ҳасан Ташанов етакчилик қилаётган “Пахтакор” қишлоқ врачлик пункти қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти фаоллиги билан алоҳида ажралиб туради. 24 нафар аъзони ўзига жамлаган ушбу ташкилот аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, оналар ва ёшлар соғлигини муҳофаза қилиш борасида қатор тарғибот тадбирларини олиб бормоқда.

Бошланғич партия ташкилотининг куни кеча бўлиб ўтган умумий йиғилишида жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган хато-камчиликлар муҳокама этилди. келгусида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилишда партия аъзолари сафини кенгайтириш, партия ғоясини кенг тарғиб қилиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш масалалари муҳокама этилди. Бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилиш сўнгида яъна олти нафар тиббиёт ходими ўз ҳоҳишига кўра, бошланғич партия ташкилоти сафига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ситора Рахимова,
ЎзМТДП Пайариқ туман Кенгаши
ижрочи котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz