ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Паркентда қайси ташкилотлар депутат сўрови – халқ сўрови эканлигини унутган? 11.07.2018

Паркентда қайси ташкилотлар депутат сўрови – халқ сўрови эканлигини унутган?

Бугун жойларда партия вакиллари ва улардан сайланган депутатларнинг аҳоли билан доимий мулоқоти натижасида фуқароларнинг сиёсий партияларга ва депутатларга бўлган ишончи кундан-кунга ортиб бормоқда. Ушбу фикримизнинг исботини Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман кенгашига ва депутатларига келаётган аҳоли мурожаатларидан ҳам яққол кўришимиз мумкин.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида “Депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш – бу осон эмас. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Депутат фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиши ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс” дея таъкидлаган эди.

Дарҳақиқат, депутат энг аввало, халқ вакили. У кўпсонли аҳолининг манфаатларини ифода этади, таклиф, муаммо ва мурожаатларини тинглаб, шу асосда иш олиб боради халқ ва давлат орасидаги кўприк вазифасини ўтайди.

ЎзМТДПдан халқ депутатлари Паркент туман Кенгашига сайланган депутат Лазиз Қуттибоев сайлов округидаги муаммолар ва фуқаролар мурожаатлари асосида уларни амалий ечим топтириш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборди.

Жумладан, депутат туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 12-,16-,23-,25-,33-,37-сонли умумтаълим мактабларида хамширалар йўқлигини, шу муносабати билан юқорида келтирилган мактаб фаоллари депутатга амалий ёрдам сўраб мурожаат этганлигини баён қилиб, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ғ.Рўзибоевга  депутатлик сўрови юборди.

Депутат сўрови асосида 12-25-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари сонидан келиб чиқиб, мактабларга 0,25 ставка мактаб хамшираси иш ўрни белгиланганлиги туман тиббиёт бирлашмаси томонидан маълум қилинди. Шунингдек, юқорида кўрсатилган қолган мактаб хамширалари ўқувчи сонини камлиги ва ўқув йили тугаб бораётганлиги муносабати билан янги ўқув йилидан бошлаб уларга хамширалар бириктириб берилиши маълум қилинди.

Аммо, аҳоли мурожаатлари асосида юборилаётган депутатлик сўровларига ўз вақтида жавоб қайтармайдиган ёки умуман эътибор қаратмайдиган мутасадди ташкилот ёки идоралар ҳам йўқ эмас.

Масалан, туман архитектура ва қурилиш бўлимига тумандаги Истиқбол маҳалласи, Баркамол авлод кўчаси, 4-уйда яшовчи фуқаро М.Ғофурованинг депутатга мурожаати асосида юборилган депутатлик сўрови ташкилот томонидан эътиборсиз қолдирилди. Жорий йилнинг 29 июнь куни депутат томонидан мазкур ташкилотга қайтадан депутатлик сўрови юборилди. Аммо... Ачинарлиси, депутатлик сўровларида унга белгиланган муддатда ёки умуман жавоб қайтармаганлигини учун амалдаги қонунчиликда жавобгарлик мавжуд эканлиги эслатиб ўтилганди.

Холбуки, бу сўровлар шунчаки бўлмай унда фуқароларни ўйлантираётган, ташвишга солаётган муаммо кўтариб чиқилган эди. Айрим мансабдорлар Президентимизнинг “Депутат сўрови – халқ сўрови, депутатга беписандлик  - халққа беписандлик” деган сўзларини унутган кўринади.

       

ЎзМТДП Паркент туман кенгаши 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz