ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Парламентда блогер ва журналистларни ҳимоя қиладиган жамоатчилик кенгаши тузилди 14.09.2019

Парламентда блогер ва журналистларни ҳимоя қиладиган жамоатчилик кенгаши тузилди

Бугун Миллий парламент ҳузурида Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши тузилди.


Жамоатчилик кенгаш ғоясини тақдим этаётган депутат Абдуллаев Илҳом

Олий Мажлис ҳузурида очиқ ахборот маконини яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштирадиган замонавий ва шаффоф майдон сифатида хизмат қилиши лозим бўлган жамоатчилик кенгаши тузилди

31 кишидан иборат Жамоатчилик кенгаши

Миллий парламент ҳузурида ташкил этилган илк жамоатчилик тузилмаси сифатида тарихга кирган Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ҳалқ билан давлат органлари ўртасидаги муайян узилишни бартараф этиши, ўзига ҳос кўприк ролини ўйнаши керак.

Кенгаш шунингдек ахборот соҳаси иштирокчиларини, ҳусусан блогер ва ОАВни давлат органларидан, давлат органларини эса блогер ва ОАВдан ҳимоя қилади, бу икки гуруҳ ўртасида мулоқотни йўлга қўяди.

Жамоатчилик кенгаши 31 аъзодан иборат бўлиб, уларнинг 10 нафари сенатор ва депутатлардан, қолгани ахборот ва коммуникация соҳасининг вакилларидан сайланади.

Мақсад ОАВ эркинлигини таъминлаш

Ахборот соҳасини янада эркинлаштириш ҳам кенгашнинг вазифаларидан бири сифатида айтилди. Кенгаш халқаро рейтингларда Ўзбекистон эгаллаган ўрнини изчил яхшилаш ва Ўзбекистонни ОАВ эркинлиги индекслари юқори даражада бўлган мамлакатлар қаторига киришини таъминлаш дастурлари бўйича таклифлар ҳам тайёрлайди. 

Жамоатчилик кенгашига юкланган вазифаларни бажариш, шунингдек унинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти шаклида Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича марказ ташкил этилади, у Жамоатчилик кенгашининг ишчи органи сифатида белгиланди.  

www.togri.uz


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz