ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Партия Андижон вилоят кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди 11.08.2017

Партия Андижон вилоят кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг катта мажлислар залида ташкил этилган Пленумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, партия вилоят, туман ва шаҳар ташкилотлари вакиллари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Пленум кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасини ўрганишга бағишланди.

IMG_2548.jpg

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари маърузасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилояти ташкилотларининг устувор вазифалари белгиланди.

Партиянинг ғоявий ва мафкуравий дастурларини такомиллаштириш борасида таклифлар тайёрлаб Марказий Кенгашга тақдим этиш, мамлакатимиз ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларга партия вилоят кенгаши вакилларининг позициясини билдириш ва уни кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ишлаш чоралари кўрилди. Партия гуруҳларининг ижро ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

IMG_2590.jpg

- Юртбошимиз ўз маърузасида эришилган ютуқларни қайд этган ҳолда, сиёсий партияларнинг ўтган даврдаги фаолиятини танқидий руҳда таҳлил қилди, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди – деди партия Андижон вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Ҳамиджон Оманов. - Шундай экан, ҳаммамиз ўзимизга белгиланган вазифаларни ситқидилдан бажаришимиз, фаолиятимизни янада такомиллаштириш доирасида қабул қилган чора-тадбирларимиз ижросини таъминлашимиз муҳим вазифадир.

Шунингдек, Пленумда туман-шаҳар партия ташкилотлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярми давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий муҳокама этилди. Сусткашликка йўл қўйган партия ташкилотлари ва депутатлар танқид қилинди. Камчиликларни бартараф этиш учун аниқ муддатлар белгиланди.

IMG_2650.jpg

Пленумда партия вилоят ташкилоти фаолиятига доир бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Абдурасул ГУЛАМОВ
ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz