ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Партия Андижон вилояти ташкилотининг устувор вазифалари белгилаб олинди 10.02.2018

Партия Андижон вилояти ташкилотининг устувор вазифалари белгилаб олинди

Хусниддин Ражабов,

ЎзМТДП Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси котиби:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, партия Марказий кенгашининг XI Пленумида қабул қилинган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ҳудудий партия ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалардан биридир.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган Давлат дастури қабул қилинди.

Давлат дастури ўз ичига тўлалигича Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни қамраб олди. Шу асосида, партиямизнинг 2018 йилга мўлжалланган иш режаси қабул қилинди.

Иш режа Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, Ижтимоий соҳани ривожлантириш, Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда оқилона ташқи сиёсат олиб бориш каби бешта устувор йўналишлардан иборат.

Олий мақсадимиз партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, сайловчиларни рози қилишдан иборат.

photo_2018-02-09_17-48-15.jpg


photo_2018-02-09_17-48-09.jpg


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz