ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


15.08.2019

Партия Дастури ва cайловолди Платформаси лойиҳаси андижонлик фаоллар муҳокамасидан ўтди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши томонидан партия Дастури ва cайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ташкил этилди.

Унда партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари, вилоят кенгаши аъзолари, ҳалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

photo_2019-08-14_17-17-29.jpg

Дебатда дастлаб партия вилоят кенгаши паиси Хамиджон Оманов сўзга чиқиб, бугунги кунда партия сайловолди Платформаси ва Дастурини замон талабларидан келиб чиққан ўзгартириш лозимлиги, бунинг учун барча ЎзМТДП аъзоларининг фикр мулоҳазалари ва таклифлари катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ўтказилган дебат давомида иштирокчилар партия Дастури ва сайловолди Платформаси лойиҳаси хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, унда муҳим вазифалар акс этиши ва улар электорат манфаатларига хизмат қилишга йўналтириш кераклигини қайд этдилар.

photo_2019-08-14_17-16-59.jpg

Бугунги шиддат билан ривожланиш жараёнида биз ҳар томонлама аниқ таҳлиллар билан партия фаолиятини янада ривожлантиришни янги ғоя ва принциплар  асосида яратишимиз керак.

photo_2019-08-14_17-17-14.jpg

Дебатда музокара учун сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати аъзоси, партия фаоли Тожибар Юлдашева партиянинг сайловолди Дастурида оила ва оилада миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизни сақлаб қолиш каби масаласига янада яқинроқ ёндошиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек партия фаоли Ф.Атаханов келгусида партия ўз ғоялари тарғиботини бошқача йўсинда олиб бориши кераклиги, ҳозирда фуқароларнинг ҳуқуқий-сиёсий онги ошганлигини инобатга олиб тарғиботнинг янгича замонавий методларидан фойдаланиш вақти келганлиги хақида гапирди.

photo_2019-08-14_17-17-34 (2).jpg

ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Э.Холмирзаев партия аҳолининг маънавиятини, ҳуқуқий ва сиёсий билимларини оширишда чин маънода халқнинг ишонган партиясига айланишга астойдил ҳаракат қилаётганлигини эътироф этиб, бунга эришиш учун аввало, партия давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб бориши лозим дея таъкидлади.

photo_2019-08-14_17-17-19.jpg

Дебатда партия фаоллари томонидан фан-таълим тизими, ижтимоий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича соҳаларни ривожлантириш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

 

 

Сардор Даминов,
ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши
девони бош мутахассиси 

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz