ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Партия фаоли “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси ғолиби бўлди 17.09.2019

Партия фаоли “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси ғолиби бўлди


Қўқон шаҳрида илк бора ўтказилган Халқаро ҳунармандчилик фестивали кўплаб ҳунармандларнинг қўл меҳнатлари эвазига гўзал кўринишга келган ижодий ишларини намойиш қилишларида муҳим ўрин тутди. Давлатимиз раҳбари ҳам фестивалнинг очилиши маросимида ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши дунё цивилизацияси ривожида энг муҳим ва тарихий қадам экани яна бир карра исботини топди, дея таъкидлаб ўтди. Турли давлатлардан келган меҳмонлар ҳам байрамни янада кўтаринки ўтишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Фестиваль доирасида халқаро танловлар, маҳорат дарслари, мода ва дизайн намойишлари барча иштирокчиларга завқ ва илҳом бағишлади.

Биринчи Халқаро ҳунармандлар фестивали доирасида кўрик-танлов ҳам ўтказилди. Унда 76 давлатдан 200 дан ортиқ, юртимиздан эса 1100 дан ортиқ ҳунармандлар ўзларининг 30 дан ортиқ йўналишдаги ишларини тақдим этган бўлиб, ҳар бир ҳунарманд яратган ижод намуналари танлов низоми талабларига мувофиқ 5 нафар хорижий ҳамда 2 нафар маҳаллий уста-ҳунармандлардан иборат нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан холислик асосида баҳоланди. Саккизта номинация бўйича 24 нафар ғолиб аниқланди.

Кўрик танлов ғолиблари орасида “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллаган Қўқон халқ амалий санъати, ёғоч ўймакорлиги, миллий ҳунармандчилик мактабининг муносиб вориси, уста ҳунармандлар сулоласининг бешинчи авлоди, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига сайланган депутат Муҳаммадали Юнусовнинг борлиги қувонарли ҳолдир.

5.jpg

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида юксак эстетик қимматга эга бўлиб келган миллий ҳунармандчилик турларини рағбатлантириш, қайта тиклаш ва ривожлантириш, қадимги бадиий-ҳунармандчилик мактабларининг анъаналарини сақлаб қолиш партиянинг муҳим вазифалардан этиб белгиланган. Ушбу вазифаларни амалда ижросини таьминлаётган жонкуяр, маҳоратли, фаол ҳунарманднинг партия сафида эканлиги ҳамда миллийлигимизни ўзида акс эттирган ҳунармандчилик маҳсулотлари орқали нафақат юртимиз балки хорижий меҳмонларнинг ҳам олқишига сазовор бўлаётганлиги таҳсинга сазовордир.

Бир сўз билан айтганда, бу халқаро анжуман ҳунармандларимизнинг сеҳрли бармоқлари эвазига яратилаётган ҳунармандчилик ва амалий санъатимизни кўз қорачиғидек асраш, уларни келгуси авлодларга бойитиб етказиш, ёшларга ўргатиш орқали авлодларимизнинг эстетик дидини ўстириш ҳамда уларни юксак маданиятли кишилар қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

 


ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz