ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Партия фаоллари Бухоро вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантириш борасидаги муаммоларни ўрганмоқда 13.08.2019

Партия фаоллари Бухоро вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантириш борасидаги муаммоларни ўрганмоқда


ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туристик салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини ўрганиш бўйича партия фракцияси аъзолари, партия фаоллари ва депутатлари ҳамда соҳа вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилди.

546.jpg

Ишчи гуруҳ Бухорода таниқли халқ амалий устаси, миниатюрачи рассом, “Шуҳрат” медали соҳиби Даврон Тошев ташаббуси билан салкам юз йиллик танаффусдан кейин қадимий усулда ипак қоғози ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган “Уста Даврон миниатюра маркази” фаолияти билан танишди.

Марказдан айни кунда 13 нафар ходимлар иш олиб бормоқда.

Суҳбат жараёнида уста Даврон Тошев минатюра санъатини ривожлантириш, Бухоро Давлат университетида алоҳида минатюра факультети ёки гуруҳ ташкил этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб, ушбу соҳада фақатгина мутахассислар талабаларга сабоқ беришлари лозимлигига алоҳида эътибор қаратди.

Марказ фаолияти Бухоро ипак қоғозини  қайта тиклаш ва ушбу қоғозга ўзбек минатюрасини ишлаб, ўзбек брендини илгари суриш орқали бутун дунёга танитиш ҳамда келгуси авлодга ҳам ушбу ҳунарнинг бардавомлигини таъминлашни мақсад қилган.

Ишчи гуруҳ шунингдек, Бухоро шаҳридаги "Turon Plaza" меҳмонхонаси фаолияти билан ҳам танишиб, муаммоларини ўрганди.

321.jpg



ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши матбуот хизмати 



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz