ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Партия ташаббуси билан 50 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди 13.09.2017

Партия ташаббуси билан 50 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди

Оила азал-азалдан муқаддас қўрғон саналган. Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади. Униб ўсаётган фарзандлар ҳар томонлама камол топишига имкон яратилади.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Сайловолди дастурида ҳам оилаларни мустахкамлаш ва оилавий қадриятларни ардоқлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, соғлом ва мустаҳкам оилалар сонини янада кўпайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Мана шу вазифаларни амалга ошириш, оилаларда маънавий ва тиббий жиҳатдан ҳам соғлом муҳитни яратиш, ўсиб келаётган ёш авлодларга оиланинг муқаддаслигини тушунтириш мақсадида ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Аёллар қаноти» ва партиянинг Нукус шахар Кенгаши томонидан Нукус шаҳридаги «Қос булақ» ва «Боз аўыл» МФЙ аҳолиси билан «Оила мустаҳкамлигини таъминлашнинг аҳамиятли масалалари: муаммо ва ечимлар» мавзусида очиқ мулоқат ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси «Оила» илмий-амалий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Нукус шаҳар Имом эшон жомъе масжидидан вакиллар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Очиқ мулоқатда маърузачилар томонидан шу йилнинг ўтган етти ойи якунида ўтган йилга солиштирганда оилавий ажрим ҳолатларнинг кўп бўлганлиги, шунингдек, эрта никоҳ қуриш, хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг ҳам юз бераётганлиги ҳам ачинарли ҳолат эканлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда «Қос булақ» МФЙ турғуни Тазагул Қараманова, партия фаол аъзоси, нуроний Кенжебай Худайбергенов ва маслаҳатчи Светлана Косбергеновалар ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишди.   

Очиқ мулоқат баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

Шунингдек, очиқ мулоқот якунида «Қос булақ» ва «Боз аўыл» МФЙда яшовчи 50 нафар хотин-қизлар Республика Онкология диспансерида УЗИ, рентген, гинеколог ва маммологдан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Айнура Утениязова

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши етакчи мутахасиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz