ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Партия ташаббуси билан ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди 14.08.2019

Партия ташаббуси билан ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳамкорлигида ёшлар ўртасида футбол мусобақаси
ташкил этилди.

Маҳаллалардаги болалар ва ўсмирлар ўртасида футболни янада оммалаштириш, уларни доимий равишда спортга жалб қилиш мақсадида ўтказилган спорт мусобақасида 9-14 ёшли болалар ва ўсмирлар ўзаро беллашдилар.

9-10 ёшлилар ўртасида 1-ўринни Хўжайли туманидан “Наврўз” жамоаси, 11-12 ёш тоифасида 1-ўринни Тўрткўл туманидан “Орзу” жамоаси, 13-14 ёш тоифасида 1-ўринни Чимбой туманидан “Қостерек ёшлари” жамоаси эгаллади.

Турнир сўнгида ғолиб ва номинациялар бўйича аниқланган жамоалар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Скриншот (2019.08.12 17-52-50).jpg

Скриншот (2019.08.12 17-52-13).jpg

Скриншот (2019.08.12 17-53-17).jpg

Скриншот (2019.08.12 17-54-54).jpg


ЎзМТДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ташаббуси билан ҳам Қарши шаҳридаги “Бинокор” ўйингоҳида 2004-2010 йилларда туғилган ёшлар ўртасида “Спорт баркамоллик сари” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди.

300 нафардан ортиқ хаваскор футболчи иштирок этган мазкур мусобақада 9-10, 11-12 ҳамда 13-14 ёшли ўғлонлардан тузилган жамоалар ўзаро баҳслашишди.

Қизғин кечган ўйинлардан сўнг ғолиблар аниқланди. Унга кўра, 9-10 ёшлилар ўртасида 1-ўрин – Шаҳрисабз тумани “Шаматон” жамоасига насиб этган бўлса, 11-12 ёшлилар ўртасида ўтган баҳсларда Косон тумани “Сарипул” жамоаси мусобақанинг 1-ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, 13-14 ёшлилардан тузилган жамоалар орасида кечган ўйинларда Касби тумани Қатағон маҳалласи ёшлари тенгсиз деб топилди. 

карши ш 1.jpg


ЎзМТДП ҚР кенгаши ва Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz