ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Партиялараро рақобатга тайёрмисиз? 16.05.2018

Партиялараро рақобатга тайёрмисиз?

Бугун Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши томонидан “Сиёсий партиялар: дастурий вазифалар, соғлом рақобат ва электорат билан ишлашнинг замонавий усуллари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Унда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, партия фаоллари иштирок этдилар.

photo_2018-05-16_15-58-22.jpg

Ўқув-семинарда сиёсий партиялар фаолиятини фуқаролик жамияти принциплари асосида такомиллаштириш, партиялараро рақобат, қонунчилик ташаббуси ва қонунлар сифатини оширишнинг муҳим омиллари, электорат билан ишлашнинг замонавий усуллари каби масалалар муҳокама қилинди, маърузалар тингланди ва тренинглар ташкил этилди.

Семинарни партия Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов олиб борди.   

- Бугун замоннинг ўзи сиёсий партияларнинг вакиллари ва депутатлардан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг иштирокчиси, ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни талаб этмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади”.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар орасида фақатгина сиёсий партиялар ҳокимият учун курашиш ҳуқуқига эга. Шунинг учун партиялар ўртасида рақобат, фикрлар, позициялар хилма-хиллигини таъминлаш, бунга “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари доимо тайёр бўлишлари лозим.

photo_2018-05-16_15-58-01.jpg

Айниқса, партиянинг жойларда, туман ташкилотларида ишлаётган ходимларининг фаолиятини кучайтириш, уларнинг электорат билан тизимли мулоқот ўтказишини таъминлаш муҳим вазифалардан биридир. Зеро, Президентимиз эътироф этганидек, “Бугун замоннинг ўзи сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, уларнинг аҳоли, электорат билан мулоқотини тизимли йўлга қўйишни талаб этмоқда. Энди “мудраб ётган” сиёсий партиялар уйғониши лозим. Улар баландпарвоз гапларни четга суриб, аниқ амалий ишлар билан одамларимиз, сайловчилар ишончини қозониши, уларнинг қалбидан жой олиши керак”.

Раззоқова Зулайхо,

халқ депутатлари Ш. Рашидов туман Кенгаши депутати

 - Электорат билан ишлашнинг энг муҳим жиҳатларидан бири аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишдан иборатдир. Партия ташкилотлари раҳбарлари электоратни ўйлантираётган муҳим масалалар бўйича телевидение, матбуот орқали ўз позициясини билдириб бориши зарур. Кенг жамоатчиликни мунтазам равишда партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қандай ишлар қилинаётгани ҳақида хабардор қилиб бориш керак.

photo_2018-05-16_15-59-37.jpg

Бугун “Миллий тикланиш” демократик партияси тизимида депутатларнинг иш услубини такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида “Марказ – вилоят – туман” тартиби жорий этилди. Бу тизим орқали юқоридан пастга тушиб, ҳам депутатларни, ҳам турли аҳоли қатламларини Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар фаолияти, қонун ижодкорлиги, қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатлари ҳақида хабардор қилиб борилмоқда.

Шу тариқа Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси иш услубини халқ депутатлари вилоят Кенгашларидаги партия гуруҳларига, вилоят Кенгашлари иш услубини эса туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларига ўргатиш имконияти пайдо бўлмоқда. Партия депутатлик корпусини партиялараро соғлом рақобатга тайёрламоқда, элокторат билан доимо ҳамнафас бўлишга, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглашга хизмат қилмоқда.

photo_2018-05-16_15-56-22.jpg

Семинар сўнгида тингловчилар саволларига маърузачи ва тренерлар томонидан жавоб берилди. Иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари асосида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.


ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz