ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган тадбир юзасидан муносабати 13.09.2019

Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган тадбир юзасидан муносабати


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд шаҳри Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида ўтказилган тадбирни миллий, маданий меросимизга ҳурматсизлик сифатида баҳолайди.

Шу билан бирга, қуйидагиларни эслатишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасига кўра, “Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир”.

“Миллий тикланиш” демократик партияси ўзининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ратификация қилган маданий меросга оид халқаро ҳужжатлар талабларига барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, уларнинг мансабдор шахслари шунингдек, бошқа юридик шахслар ва фуқароларни қатъий амал қилишга чақиради.


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz