ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Пойтахтдаги Калонхона масжиди ҳам эътибордан четда қолмоқда 11.10.2018

Пойтахтдаги Калонхона масжиди ҳам эътибордан четда қолмоқда

Олмазор тумани Сақчимон кўчасида жойлашган Калонхона масжиди эътиборсиз қолган архитектура ёдгорликларидан бири бўлиб, бугун одам киришга қўрқадиган объектлардан бирига айланиб қолган. Қурилиш материаллари, чиқиндиларнинг бетартиб сочилиб ётганидан оёқ босишга жой йўқ ва бу иншоот XVIII-XIX асрларга тегишли бўлган масжидлигига ҳеч ишонгингиз келмайди.

— Кўпчилик бу обиданинг номини Каллахона дейишади. Аслида эса номи Калонхонадир ва бу ном баланд, тепаликда қурилган масжид маъносини беради, — дейди “Эски шаҳар” маҳалласи раиси Муҳаббат Тошпўлатова. — Маҳаллий қарияларнинг билдиришча, обидада бир пайтлар Муҳаммад Аминхўжа Муқимий, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат каби маърифатпарвар шоирлар шу ерга йиғилиб, шеърият кечалари, мушоиралар ўтказган экан. Шундай табаррук жой кўриб турганигиздек, бугун абгор аҳволга келиб қолган.  

Тошкент шаҳар ва вилоят маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат испекциясидан олинган маълумотларга караганда, Калонхона бир пайтлар фойдаланиш учун ҳунармандлар, дурадгор усталарга берилган. Улар таъмирлаш ишларини бошлаган ҳам, аммо бу ишда бош-қош бўлган шахснинг бевақт вафоти сабаб, барча бошланган юмушлар шундай ҳолича ташлаб кетилган. 

Маълумотларга қараганда, ушбу архитектура ёдгорлиги шаҳар ҳокимлигининг таъмирлаш ва реставрация қилиш дастурига киритилган. Яқин вақтлар ичида ушбу дастурнинг ижросини таъминлаш борасида ишлар бошланиши ва Калонхона масжиди ҳам пойтахтимиздаги диққатга сазовор масканлардан бирига айланишига умид қилиб қоламиз.


ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz