ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Пойтахтимизда “Миллий тикланиш” ДП соврини учун футбол мусобақаси бошланди  (фото) 16.08.2019

Пойтахтимизда “Миллий тикланиш” ДП соврини учун футбол мусобақаси бошланди (фото)


ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан пойтахтимиздаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси соврини учун футбол мусобақаси бошланди.

Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда “Пахтакор” клуби Қибрай базаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақада 15-16 ёшгача бўлган ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этяпти.

16.jpg

Ушбу футбол мусобақаси бир неча босқичда ўтказилмоқда. Аввалига Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда тўртта жамоа шакиллантирилди. Улар ўзаро куч синашиб, шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритди. Якуний босқичига ҳар бир тумандан ғолиб бўлган жамоа етиб келди ва энди улар гуруҳларга бўлинган ҳолда финал босқичида иштирок этади.

13.jpg

— Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси ижроси доирасида ўтказилаётган ушбу мусобақани юқори савияда ўтказиш учун ҳамкор ташкилотлар томонидан махсус ишчи гуруҳи тузилган, — дейди халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман кенгаши депутати, “Пахтакор” клуби Қибрай базаси директори Дилшод Исомитдинов. — Мусобақалар Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан тасдиқланган “Футбол ўйин қоидалари” ва ФИФА услубий кўрсатмасига асосан ўтказиляпти. Учинчи босқичга чиққан 12 жамоа қуръа ташлаш орқали гуруҳларга бўлинди ва улар “ЎзМТДП соврини” учун ўзаро баҳсга киришди.

14.jpg

Мусобақада ғолиб жамоага Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси соврини, 1, 2, 3-даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади. Мусабаҳалар давом этмоқда.

12.jpg

 

 

 

Лола МИРАЛИЕВА,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши
девони етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz