ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Президент Мурожаатномаси чуқур ўрганилмоқда 11.01.2018

Президент Мурожаатномаси чуқур ўрганилмоқда

Боғишамол Саноат касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд шаҳар кенгаши ташаббуси билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда коллежнинг ўқитувчилари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд шаҳар кенгаши, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатида ЎзМТДП Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Жамшид Хушвақтов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд шаҳар кенгаши ходими Ашраф Тўйчиев, Боғишамол Саноат касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари Қахрамон Насруллаев ва коллежнинг ижтимоий гуманитар фанлари кафедраси мудири Фазлиддин Ҳамроев мазкур тарихий Мурожаатнома давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, тараққиётимизнинг янги босқичи учун долзарб вазифаларни белгилаб берганини қайд этишди.

Давра суҳбатида давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларга бағишланган маърузалар тингланди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга тақдим этилган Мурожаатнома мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида янги саҳифани очди, десак янглишмаймиз, – дейди ЎзМТДП Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Жамшид Хушвақтов. – Мурожаатнома том маънода барқарор тараққиётимизга хизмат қилувчи муҳим дастуриламал ҳужжатга айланди.

Олий Мажлисга Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга қаратилган тадбирлар биз, ёшлар учун жуда муҳим ўрин тутмоқда. Бинобарин, унда белгилаб берилган муҳим топшириқ ва вазифалар, илғор ғоя ва таклифлар фаровон ва бахтли ҳаётимизга асос бўлади. Она-Ватанимиз тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаётган ҳар бир юртдошимиз учун мазкур Мурожаатнома ўзига хос дастурдир.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Жамшид Хушвақтов,

ЎзМТДП Самарқанд шаҳар кенгаши раиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz